Ўзимга нисбатан ишончсизлик

Murodova
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 29 сен 2018, 09:44

Ўзимга нисбатан ишончсизлик

Пост Murodova » 04 март 2019, 23:05

Ассалому алайкум! Мен куз ойида аборт бўлдим (биринчи ҳомилам эди). Ўшандан буён даволанишдан бошим чиқмайди. "Ҳомиладор бўлмаяпман, агар ҳомиладор бўлсам нима қиламан? Олдингидек ривожланмай қолса, яна такрор аборт бўлсам нима бўлади?", деган ўйлардан эзилиб кетдим. Ўтмиш учун ачинишни истамайман, лекин барибир ўйлайвераман. Менга ёрдам беринг, нима қилсам бўлади? Характер темпераментларидан "Меланхолик" типига кираман. Мен кунимни телефон, кино, уйқу ва уй ишлари билан ўтказаман, менга баъзида нимадир етишмайди.

Руҳшунос
Постлар: 300
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўзимга нисбатан ишончсизлик

Пост Руҳшунос » 24 март 2019, 00:12

Ва алайкум ассалом. Кўпроқ китоб ўқинг. Қуръони Каримнинг маънолари таржимаси, ҳадис китоблари, диний китобларни мутолаа қилиб туринг. Ибодатда, дуода, зикрда бардавом бўлинг. Сиздаги ҳолат менинг ҳам бошимдан ўтган. Яратганнинг хоҳиши бўлади. Сизда биргина мувваффақиятсизлик бўлган бўлса, менда неча марта кўпроқ бўлган. Шифокорларнинг баъзилари “сенинг организминг нозик, бола сақлаш амри маҳол, фақат нобуд бўлаверади”, деган ҳатто. Аллоҳга шукрки, фарзандларим бор. Ҳаммаси унутилиб кетди. Бундай воқеаларни санаб беришга вақт етмайди. Яратганнинг меҳрининг чеки йўқ. Инсон ҳар бир ниятига етар экан, беадад шукрлар бўлсин. Фақат вақтни қайтариб бўлмайди. Шунинг учун сиз вақтингизни қадрига етинг. Умр кўз очиб юмгунча ўтиб кетади. Илмга шошилиб яшаш керак. Яратган фарзанд берса, уни тарбиялаш учун сизда билим бўлиши керак. Ана шу ҳақида қайғуриш керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон