Қайнонамдан хафа бўлишга ҳақлиманми?

nodiraxalilova
Постлар: 18
Рўйҳатдан ўтган: 20 ян 2019, 22:16

Қайнонамдан хафа бўлишга ҳақлиманми?

Пост nodiraxalilova » 24 март 2019, 10:57

Ассалому алайкум! Мен, турмуш ўртоғим, қайнона-қайнотам ва қайним бир ҳовлида яшаймиз. Қайнимни уйлантиришда мен ва эримдан яширинча иш қилдилар. Қайним уйланибди, биз бошқа жойдан эшитдик, айтишларича, мендан беркитган эканлар. Ваҳоланки, бирор марта орқамдан ёмон гап эшитмаганлар ёки бирор жойда уйимдагиларни, яъни турмуш ўртоғимнинг яқинларини ёмонлаб гапирмаганман. Қайнонамдан кўнглим жуда қолди. Шу ишим тўғрими?

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қайнонамдан хафа бўлишга ҳақлиманми?

Пост Руҳшунос » 07 апр 2019, 15:36

Ва алайкум ассалом. Ҳар бир инсоннинг ўзи учун сир-асрори бўлади. Қайнингизнинг уйланиши яширилган бўлса, демак, бунинг бирон сабаби бор, албатта. Бекордан-бекорга яширилмаган. Инсоннинг дилини хуноб қилишга сабаб бўлувчи бирон иши бўлса, у иш, табиийки, баралла эълон қилинмайди. Қайнингизнинг уйланишининг яширилиш сабабини қайнонангиздан очиқ сўраб олсангиз, яхши бўларди. Нима бўлганда ҳам очиқ гаплашиб олиш кўпгина масалани ҳал қилиб, инсонни инсонга яқинлаштириб беради. Қайнонангиз билан яқинлашиб олишингиз учун сабабларни ўйлаб топинг. Чунки бу вазиятда шу иш тўғри йўлдир. Аразлашиб юриш янада кўпроқ дилхираликларни келтириб чиқарувчи, иккала томоннинг ҳам кучини, қувватини олиб қўювчи, оқибати ёмон ишдир. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 9 меҳмонлар