Саҳифа 1 дан 1

Хотиржамлик ҳақида

Добавлено: 28 март 2019, 11:28
Савол
Ассалому алайкум! Сизга хотиржамлик ҳақида савол бермоқчи эдим. Излаш хизматидан саволимга жавоб топа олмадим. Хотиржамликка инсон ўз хоҳиши билан ҳам эриша оладими? Яъни, балки баъзи машқлар бордир?! Шайх ҳазратларининг “Руҳий тарбия” китобларидан ҳам бу мавзуни топа олмадим. Илтимос, менга бу ҳақда маълумот берсангиз. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат!

Жавоб: Хотиржамлик ҳақида

Добавлено: 28 март 2019, 11:34
Руҳшунос
Ва алайкум ассалом. Хотиржамлик ва офият, аслида, ҳаммамизга маълумки, Яратгандан бандасига бериладиган улуғ неъмат. Ҳар бир банда ниятига яраша топади. Аммо инсон фақат дуо қилиб, қўлини қовуштириб ўтиролмайди, албатта. Шунинг учун калий моддаси кўп бўлган маҳсулотларни тановул қилиш, соғлом турмуш тарзини олиб бориш, суннатга мувофиқ уйқу ва овқатланиш, зикрни кўпайтириш, пиёда кўп юриш ҳам ички хотиржамликни кучайтирувчи амаллардандир. Валлоҳу аълам!