Қиз бола тарбияси

Iroda Abdullayeva
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 07 март 2018, 11:38

Қиз бола тарбияси

Пост Iroda Abdullayeva » 03 апр 2019, 20:41

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ, 2 та қиз фарзандим бор. Уларни чинакам муслима, ҳам диний, ҳам дунёвий билимларга эга солиҳа қиз, қолаверса, ҳар томонлама соғлом инсон сифатида тарбиялашда кўпроқ нималарга эътибор беришим керак? Илтимос, кўпроқ маълумот беринг. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 305
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қиз бола тарбияси

Пост Руҳшунос » 11 май 2019, 15:16

Ва алайкум ассалом. Қиз болага биринчи ўринда она ўрнак бўлади. Сизга, сизнинг турмуш тарзингизга қараб, фикрлаш доирангиз, фаҳм-фаросатингиз, гапирган гапларингиз, ўқиган илмларингиз, қилган ибодатларингиз ва бошқа хатти-ҳаракатларингизни фарзандларингиз ўзлари учун ибрат қилиб оладилар. Шунинг учун улардан нималарни кутишни хоҳласангиз, ана шу амалларни сиз бажаришингиз керак. Чунки тарбияни биринчи сиз берасиз. Албатта, болаларга мулойим оҳангда гапирилса, уларнинг ҳурматини жойига қўйиб, уларни шахс сифатида тан олиб тарбия, насиҳатлар, ўгитлар қилинса, шундагина айтилган гаплар қулоғига кириб, онгига ёзилиб бораверади. Келажакда бу гапларга мувофиқ амаллар ҳам, албатта, бажарилади. Уларнинг ҳаёти она томонидан режалаштирилиши керак. Кун тартиби, ибодат вақтлари, қандай таомлар пиширилиши, кийимлар қайси вақтда ювиб, дазмол қилиниши, уй йиғиштириш, дарс қилиш, илм ўқиш каби амалларнинг вақти-соати ва куни белгиланиб борилиши, ўз вақтида бажарилишига эътибор бериш керак. Ҳар куни болалар билан уларнинг кун давомида қилган ишлари, ўқиган илмлари ҳақида баҳслар юритиш, бирон яхши ва ёмон воқеаларни мисол тариқасида олиб, нима учун яхши ва нима учун ёмон экани ҳақида насиҳатомуз гапларни аралаштириб музокаралар қилиш лозим. Фарзандлар билан қанчалик дўст бўлсак, қанчалик яқин муносабат қурсак, уларга қанчалик кўп вақт ажратсак, шунча яхши инсон бўлиб, жамиятга яхши шахс бўлиб етишиб чиқади. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон