Эримга ишонсам бўладими?

Mufliha Masrurova
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 12 апр 2019, 22:50

Эримга ишонсам бўладими?

Пост Mufliha Masrurova » 13 апр 2019, 14:54

Ассалому алайкум! Қилаётган ишларингизга Аллоҳ барака берсин, ажрини кўпайтириб берсин!
Ёшим 26 да. Хўжайиним 32 ёшдалар. Яқинда иккинчи хотинга уйландилар. Айтишларича, Аллоҳ йўлида савоб учун бева аёлга уйланганлар. Аёл 42 ёшда.
“Сени яхши кўраман, эркакларни тушуниш учун эркак бўлиш керак”, дейдилар. Менинг фикримча, кимнидир яхши кўриб туриб, бошқага уйланишнинг иложи йўқ. Айтинг-чи, уларнинг сени яхши кўраман, деган гапларига ишонсам бўладими?

Руҳшунос
Постлар: 352
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Эримга ишонсам бўладими?

Пост Руҳшунос » 11 май 2019, 15:20

Ваалайкум ассалом. Албатта, эркак кишининг психологияси, дунёқараши, фикрлаши аёлларникидан тубдан фарқ қилади. Турмуш ўртоғингиз ҳақиқатни айтган. Эркак киши иккинчи хотинни никоҳига олса, буни у хиёнат деб билмайди. Ҳамда бу билан у биринчи турмушини ёмон кўриб қолмайди, эҳтимол, биринчи турмуш ўртоғи ўзининг донолигини, ақлли аёл эканини хатти-ҳаракати билан намоён этса, жанжал қилавермаса, жиззаки бўлмаса, эркак кишининг муҳаббати яна ҳам ошиши мумкин. Бунга амин бўлишингиз учун 2018 йил 15 октябрь куни ўтказилган “muslimaat.uz” доим кўмакка тайёр!” деб номланган тадбирни сайтимиз саҳифаларида кўриб чиқсангиз, анча тушунча ҳосил қилиб оласиз. Валлоҳу аълам.

Mufliha Masrurova
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 12 апр 2019, 22:50

Жавоб: Эримга ишонсам бўладими?

Пост Mufliha Masrurova » 19 май 2019, 14:06

Жавобингиз учун раҳмат! Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 352
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Эримга ишонсам бўладими?

Пост Руҳшунос » 21 Июн 2019, 23:47

Саломат бўлинг.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон