Боламга қандай муносабатда бўлай?

Дарё
Постлар: 23
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Боламга қандай муносабатда бўлай?

Пост Дарё » 21 апр 2019, 06:45

Ассалому алайкум! Сизнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Ўғлим 11 ёш. Жуда инжиқ, одамлар билан тил топишиши қийин. 11 ёш бўлса-да, сал нарсага кўзига ёш келади, йиғлоқироқ. Ҳатто уйдагилар билан ҳам очиқ гаплашмайди. Ёз кунлари кўчага чиқиб, дўстлари билан ўйнашга ҳам ҳуши йўқ. Дўстлари кам, киришимли эмас. Бир неча марта спортга ҳам қўйдим, ташлаб кетади, бормайман, деб қатъий туриб олади. Баъзан дудуқланиб қолади, балки шунгами... Дудуқланиши бир ўтиб кетади, бир яна бошлангандай. Фаслларга қараса керак. Неча йил тинимсиз врачга қатнадик, даволанишлардан ҳам чарчадик. Ҳозир ҳеч қандай муолажа олмаяпмиз. Қайнонам билан умуман чиқишмайди. Бувиси бирон иш буюрса, баъзан қилади, баъзан эса умуман қатъиян йўқ, дейди. Бувисиям уни ёмон кўрадигандай, сен ёмонсан, менинг болам бўлганингда аллақачонлар уриб ўлдириб қўярдим, сен ҳеч қачон одам бўлмайсан, деган гапларни айтадилар. Ишдан келдимми, доим ўғлимнинг айбини айтиб, кўнглимни хира қиладилар. Ўғлим бундай муомаладан кейин бувисига баттар тескари бўлади. Кўпчилик билан тўғри келмаслиги сабаб мен доим уни қўллашга, тушунишга ҳаракат қиламан. Яқинда араб тилини ўргатишга қўйдим, Қуръон ўқишни ўргансин, деб. Бундан бувисининг жаҳллари чиқади, ой чиқса ҳам, кун чиқса ҳам, ўғлингга, унинг одам бўлмайди, дейдилар. Худди ўғлимни ойимникидан олиб келгандай. Бошқа фарзандларимга яхши муносабатдалар, лекин каттамга аксинча. Ўғлимниям уришиб тураман, илтимос қиламан бувингга гап қайтарма, айтганларини қил, деб. Мен фарзандларимни қаттиқ уришиб, калтаклайдиганлардан эмасман, шунгами, яқинларим болаларингни жуда эркалатасан, дейишади. Сабр қилиб, гап билан тушунтиришга ҳаракат қиламан. Қаерда хато қиляпман? Ёрдам беринг. Раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Боламга қандай муносабатда бўлай?

Пост Руҳшунос » 11 май 2019, 15:25

Ваалайкум ассалом! Боланинг тарбиясида адашмагансиз, менимча. Юмшоқ муомала, насиҳат қилар экансиз, демак, тарбия борасида тўғри йўлдасиз. Бироқ бола 14 ёшига киргунича сизнинг руҳий кечинмаларингизни ўзлаштириб яшайди. Қайнонангиз билан муомалангиз яхши эмаслиги, ҳатто хаёлан у кишини ёмон кўрсангиз ҳам, болада бунинг асари сезилиб туради. Шунинг учун боланинг онгида “Бувим ёмон!” деган нарса ёзилиб қолган. Бувиси ҳам бу болани ёқтирмаслиги шундан. Фарзандингиз бувисига ҳечам ёмон гап гапирмаса ҳам, бувиси унинг салбий муносабатларини сезиб туради. Сўнгра шунга лойиқ жавоб топади. Дудуқланиши ва одамовилигига келсак, кўпинча болалар жанжалли ҳолатларнинг гувоҳи бўлганларида, бирон оғирроқ касалликка чалинганида, катталар болаларга ўта қаттиққўллик қилганларида, шундай ўзгаришлар кузатилади. Кўпинча энг хавфли вазият – бу икки ёшдан беш ёшгачадир. Чунки айнан шу даврда болада нутқ ва руҳият ривожлана бошлайди. Ҳамда она ҳомиладорлик вақтида беҳузур бўлаверса, бирон нарсага диққатини қаратиб, сиқилаверса ёки бола туғилаётган вақтида урилиб ва “сиқилиб қолиб” туғилса ҳам, шундай ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Яна бир сабаби – наслдан ўтиши ҳам мумкин. Аммо невропатолог-рефлексотерапевтларнинг гапига қараганда, дудуқланишни икки ҳафта мобайнида даволаш мумкин экан, яъни логопед массажидан тортиб, гипноз қилишгача бўлган муолажалар орқали. Дори-дармон кам ёрдам бериб, асосан даволанишни миотерапия – мушакларни даволаш орқали ютуқларга эришиш мумкин. Агар бола психологик муаммолар туфайли дудуқланаётган бўлса, демак, уни болалар психологи кўригидан ўтказиш шарт бўлади. Нима бўлганда ҳам, уйингиздаги барча муаммони хушкайфият бўлиш орқали, ўзингизнинг ва яқинларингизнинг кайфиятини кўтариш орқали ҳал қилишингиз мумкин. Бунинг учун серотонин моддаси (гормони)ни ошириш, бунинг учун эса цинк, магний, кальций моддаларини организмга вақтида етказиш, қуёшда сайр қилиш, вақтлироқ ухлаш каби амалларни бажариш керак. Энг аввал ўзингизнинг хаёлингизни тозаласангиз, сўнгра атрофдагиларингизга таъсир кўрсата оласиз. Валлоҳу аълам!

Дарё
Постлар: 23
Рўйҳатдан ўтган: 24 сен 2018, 09:44

Жавоб: Боламга қандай муносабатда бўлай?

Пост Дарё » 14 май 2019, 22:32

Ассалому алайкум. Катта раҳмат, опажон.

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Боламга қандай муносабатда бўлай?

Пост Руҳшунос » 13 Июн 2019, 00:06

Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон