Балоғат ёшидаги қизим

Sayfullayeva Shodiya
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 07 май 2019, 10:18

Балоғат ёшидаги қизим

Пост Sayfullayeva Shodiya » 08 май 2019, 08:38

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Саволимни бефарқ қолдирмайсиз, деган умид билан сизларга мурожаат қиляпман. Қизим 18 га тўлиш арафасида. Бундан 2-3 йил аввал қизим 16 ёшида ҳайзи келадиган кунида унинг қовуғида қаттиқ оғриқ пайдо бўлди ва бу оғриққа чидолмай, бақириб ўшқириб йиғлади, ўшанда юзлари жимирлаб, лаблари титрар ва бироз бурилиб кетар эди, кўзига ҳар хил нарсалар кўринарди. Бормаган шифокоримиз қолмади, ҳамма нарсаларини текширтирдик, яхши чиқди. Домлаларга ҳам олиб бордик. Лекин 12 ёшда балоғатга етган қизимда ҳали бу нарса бирор марта ҳам бўлмаган, 16 ёшга тўлганидан кейин бу ишлар бошланди. Бир ой шу оғриқлар билан бўлса, бир ой яхши, оғриқсиз келарди. Лекин қизим намоз ўқиётганида ёнида кимларнидир кўрар экан. Қизимга психолог ёрдами кераклигини айтишди, шунинг учун сизларга мурожаат қилдим. Илтимос, маслаҳат беринг, мен учун қизимнинг бундай бўлиши жуда ҳам аянчли. Сизларнинг маслаҳатингизга муҳтожман. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ Ўзи сизлардан рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Балоғат ёшидаги қизим

Пост Руҳшунос » 19 май 2019, 16:49

Ва алайкум ассалом. Бундай вазиятда шу ҳолатга урғу бермай, ўйламаслик билан қутулишингиз мумкин. Чунки нимани кўп ўйласак, шу ўсиб-улғайверади, нимани тарк этсак, шу нарса кичиклашиб кетаверади ва охир-оқибат йўқ бўлиб кетади. Ҳайз вақтида оғриқларни бартараф этиш учун эндокринолог-гинеколог кўригига олиб бориб, текширтирилгани ва гепофиз массажи олингани дуруст. Валлоҳу аълам.

Sayfullayeva Shodiya
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 07 май 2019, 10:18

Жавоб: Балоғат ёшидаги қизим

Пост Sayfullayeva Shodiya » 19 май 2019, 21:27

Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Балоғат ёшидаги қизим

Пост Руҳшунос » 21 Июн 2019, 23:48

Саломат бўлинг.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар