Саҳифа 1 дан 1

Айбдорлик

Добавлено: 08 май 2019, 11:20
hamidova
Ассалому алайкум. Мен яқинда 28 ҳафталик ҳомиламни ичимда юраги тўхтаб қолганини билдим. Ҳозирда шифохонадан чиқдим, соғлигим яхши, туғиш жараёни яхши ўтди, аммо руҳий ҳолатимни яхшилаш қийин бўляпти. Аллоҳнинг иродаси эканини тушуниб турибман. Лекин ўзимни айбдор ҳис қиламан. Аллоҳ берган неъматни асрай олмадим. Шифокор кўригидан ўтиб юрардим, баъзи кўрсатмаларни орқага сурардим. Барчасини қилганимда балки шундай бўлмасди, деган хаёллар ҳеч кетмайди. Яқинларим сени жаннатга тортиб киради, деб овутишади, лекин мени ўлдирдинг, асрамадинг, деб ёнимга келса-чи? Аллоҳнинг олдида, фарзандим олдида ўзимни айбдор ҳис қиляпман. Яна шу ҳол такрорланади, деган қўрқув, айбдорлик ҳисларидан қутулолмаяпман.

Жавоб: Айбдорлик

Добавлено: 19 май 2019, 16:48
Руҳшунос
Ва алайкум ассалом. Аслида бу ишлар тақдирингизга битилган-ку. Ҳозир бу кайфиятда юрсангиз, шундай хаёлларни сурсангиз, Яратганга исён бўлиб қолмасин яна. Ҳар ишни Ўзи билгувчи. Ўзингизни ислоҳ қилиб туринг. Хаёлларингизни тозалашга, ёмон фикрларни ҳайдашга ҳаракат қилинг. Қанчалар ҳомилангизни асраманг, барибир шу иш содир бўлган бўлар эди. Сиз бебаҳо дарс олдингиз. Кейинги ҳомилангизда ўзингизни қандай асрашни билиб олдингиз энди. Шундай ҳолатлар орқали ҳаммамиз синаламиз. Атрофингизга разм солсангиз, сиз кабилар жуда кўпчиликни ташкил этади. Мисол учун ўзимда ҳам учта фарзанд туғилолмай нобуд бўлган. Яратганга шукрки, уларнинг ўрнини Ўзи яна тўлдириб берди. Истиғфорни кўпайтириб туринг. Дуода бўлинг. Ўзингизни айбдор қилиш ҳиссини йўқ қилишингиз керак. Чунки, психология тили билан айтганда, айбдор одам жазоланиши керак. Қалбингизда айбдорлик ҳисси бор экан, ташқаридан дилхираликлар жазо бўлиб келавериши мумкин. Аллоҳ асрасин! Шунинг учун яхши гумонда бўлиб, ширин-шакар фарзандларингиз борлигини кўз олдингизга келтириб туринг. Сиқилиш, ўзини ўзи ейишга сарф қилаётган энергиянгизни, яхшиси, солиҳ фарзандлар сўраб дуо қилишга сарф қилинг. Валлоҳу аълам.

Жавоб: Айбдорлик

Добавлено: 20 май 2019, 14:10
hamidova
Аллоҳ сиздан рози бўлсин, раҳмат!

Жавоб: Айбдорлик

Добавлено: 21 май 2019, 16:39
Руҳшунос
Саломат бўлинг!