Саҳифа 1 дан 1

Руҳий тушкунлик

Добавлено: 10 май 2019, 13:53
Dilrozbonu
Ассалому алайкум. Менга маслаҳатингиз жуда зарур. Ёшим 20 да, ҳозирда институт талабасиман. Мен ўзимни доим ғамгин ва тушкун ҳолатда ҳис қиламан, аслида бундай бўлишини хоҳламайман. Бирдагина хаёлчан бўлиб қоламан, тез-тез ўтмишда қилган хатоларим мени қийнайди ва буни ҳеч кимга айтолмайман. Курсдошларим кулса ёки ҳазиллашса, дарров ўзимга олиб, ўйлаб, хафа бўлиб юраман. Кўпинча қилган кунлик режаларим амалга ошмайди. Ўзимга бўлган ишончим жуда паст. Умуман бу ҳаётдан тезроқ кетиш хаёлимга келаверади. Бошим тез-тез оғрийди, кўз олдим қоронғулашиб, ҳолсизланиб қоламан, лекин қон таҳлилим жуда яхши. Баъзан ўта асабийлашиб, яқинларимни хафа қиламан ва бундан ўзим афсусланиб юраман. Мен ўзимни қандай ислоҳ қилишни, нимадан бошлашни билмаяпман. Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин!

Жавоб: Руҳий тушкунлик

Добавлено: 21 май 2019, 16:36
Руҳшунос
Ва алайкум ассалом. Сизда руҳ моддаси, яъни цинк ва магний моддалари етишмаслиги шундай ҳолатга олиб келади. Цинк ва магний моддалари қайси маҳсулотларда борлигини интернет орқали топиб, ўша нарсаларни еб юринг. Эрталаб жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Ҳар куни жисмоний тарбиядан сўнг соат саккизгача душ қабул қилиб, нам сочиқ билан баданингизни қаттиқ ишқалаб чиқинг. Бу қонингизнинг яхши айланишига сабаб бўлиб, чаққонроқ бўлишга, ҳаётга завқ-шавқ билан қарашга, хушчақчақ бўлишга ёрдам беради. Иложини топсангиз, психолог билан юзма-юз гаплашиб олганингиз дуруст. Валлоҳу аълам.