Келинойимда ҳаётга қизиқишни қандай уйғотиш мумкин?

xvm
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 09 май 2019, 08:21

Келинойимда ҳаётга қизиқишни қандай уйғотиш мумкин?

Пост xvm » 11 май 2019, 06:55

Ассалому алайкум! Биз учун берилган маслаҳат учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Акамнинг турмуш ўртоқлари ҳақида маслаҳат олмоқчиман. Келинойим 25 ёшдалар, ҳаётга қизишлари йўқ, уйда ўтирадилар. Чунки 2,5 ёшли жияним бор. Фарзандлари билан ҳам ишлари йўқ, кўпинча жиянимга ойижоним ёки аммалари қарашади. Келинойим ҳозирда яна ҳомиладорлар. Куни билан ойим индамасалар, хоналарига кириб ухлайдилар. Семириб, ўзларига умуман қарамайдилар. Ойим уришиб ҳам кўрдилар, ширин гапириб ҳам кўрдилар, янги кийимлар олиб келиб бердилар, ўзингизга қараб олинг, деб. Лекин келинойимга бунинг қизиғи йўқ. Ҳаттоки ўз фарзандини кўчага айлантиришга ҳам олиб чиқмайдилар, болага бемеҳрроқ. Акам ҳамма шароит яратиб берганлар, уйда бекор ўтирмасликлари учун ўқигин, ўргангин, деб китоблар олиб келиб берадилар. Лекин улардан ҳам фойдаланмасдан хоналарига қамалиб, кўзлари шишиб ухлаб чиқадилар. Биринчи ҳомиладор бўлганларида кўп ухлаганларидан мияга кислород етишмай қолиб, ҳушларидан кетиб қоладиган одат чиқарганлар.
Онажоним сиқилганларини кўриб сизларга мурожаат қилдим, ўғлимнинг кўнгли қолиб кетмасин, деб қўрқмоқдалар. Акам психология курсларига бориб қатнашинглар, шунда ҳаётга қизиқиши ўзгаради, дедилар. Кейин кеча психология курсларини гаплашиб келсам, “Йўқ, бормайман”, дедилар келинойим. Ойим қанақа йўл тутсинлар? Келинларини кўп ўйлайдилар, чунки фарзандларига жуда бефарқ, ўзларига қарамайдилар, акамга ҳам яхши эътибор бермайдилар. Қандай қилиб ҳаётга қизиқишларини уйғотса бўлади? Сериалдан бошқа ҳеч нарсага қизиқмайдилар. Маслаҳат учун катта раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 352
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Келинойимда ҳаётга қизиқишни қандай уйғотиш мумкин?

Пост Руҳшунос » 21 май 2019, 16:35

Ва алайкум ассалом. Келинойингизни балки эндокринологга кўрсатиш керакдир. Кўпинча гормон тизимининг иш фаолияти бузилса ҳам, шундай ҳолатлар содир бўлади. Ёки “послеродовой стресс”, яъни фарзанд туғилганидан кейин кўпгина аёллар кучли стресс ҳолатига тушиб қоладилар. Бизлар бунга эътибор қилмаймиз, аммо бу ҳолат кучли руҳий касалликларга олиб келиши мумкин. Психологга боришни ўзи хоҳламаса, мажбурлаб олиб боргандан фойда чиқмайди. Чунки психолог олдида ҳам жим ўтиравериб, ичидагини айтмаса, у ҳам ёрдам бера олмайди-да. Шунинг учун келинойингизни психотерапевт, невропатолог мутахассисларига ҳам кўрсатсангиз, яхши иш бўларди. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон