Саҳифа 1 дан 1

Болаларимнинг мактабини алмаштирайми?

Добавлено: 15 май 2019, 23:47
Абсаидова шоира
Ассалому алайкум! Яхшимисизлар? Халқнинг хизматида чарчамаяпсизларми? Менинг саволим бор эди. Биз 2018 йил уйимизни алмаштиргандик. Болаларимнинг мактаби ҳозирги уйимизга анча узоқ, аммо улар ўша мактабга қатнашяпти. Бошқа мактабга ўтишни умуман хоҳлашмаяпти, айниқса, қизим. У 13 ёшда, жуда тортинчоқ, давраларга қўшилиши қийин. Янги жойимизда умуман ўртоғи йўқ. Маслаҳат сўрамоқчи эдимки, айни ўспирин ёшида мажбурлаб бошқа мактабга қўйсак, ёмон таъсирланиб қолмайдими, ўқишлари пасайиб кетмайдими? Ўзи қайсарлигидан кўп тортишамиз. Менга маслаҳат беринг, нима қилай? Унга яқинроқ бўлишим учун ва чиройли тарбияли қилишим учун нималар қилишим керак? Мактаб борасида ҳам қиш ойларида қийналиб кетдик. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Болаларимнинг мактабини алмаштирайми?

Добавлено: 13 Июн 2019, 00:05
Руҳшунос
Ва алайкум ассалом. Албатта, бу ёшда, айниқса, тортинчоқ боланинг бошқа мактабга ўтиши унинг психикасига қаттиқ таъсир кўрсатувчи сабабдир. Асорат қолмаслиги учун бошқа мактабга ўтказмай турганингиз маъқул. Фарзандингиз билан дўстлашиш учун шунчаки унга кўпроқ вақт ажратинг. Бирга кечки сайрларга чиқиш, табиат қўйнига, дала сайрлари (пикник)га бориш, шунчаки ширинлик ейишга кафега бирга кириш, бирон кўрсатувни ёки китобни биргаликда муҳокама қилиш ва бунга боланинг кўз қараши қай даражада эканини суриштириш, таомни бирга пишириш каби амаллар ота-онанинг ўз фарзандлари билан яқинлашишига олиб келади. Ҳадис ва ривоятлар, оятларнинг шарҳларини ўқиб, болаларингизга қизиқарли қилиб гапириб беринг (худди эртак айтгандек). Мана бу нарсалар бола тарбиясини яхшилашга ва у билан дўстлашишга ёрдам беради. Валлоҳу аълам.

Жавоб: Болаларимнинг мактабини алмаштирайми?

Добавлено: 13 Июн 2019, 23:30
Абсаидова шоира
Ассалому алайкум. Опажон, катта раҳмат. Соғ бўлинг, албатта маслаҳатларингизга амал қиламан.

Жавоб: Болаларимнинг мактабини алмаштирайми?

Добавлено: 22 Июн 2019, 00:17
Руҳшунос
Ва алайкум ассалом! Саломат бўлинг.