Қандай йўл тутай?

Kamile
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 18 май 2019, 13:31

Қандай йўл тутай?

Пост Kamile » 20 май 2019, 12:38

Ассалому алайкум! Мени бир нарса қийнаяпти. Жудаям яқин дугонам бор, у бир йигитни севарди, кейин бошқасига турмушга чиқди. У йигит билан мен дўст эдим. Кейин яқинда у йигит мени севишини, нияти жиддий эканини айтиб қолди. Тўғриси, менинг ҳам кўнглим йўқ эмас, аниқроғи, дугонам турмушга чиққанидан кейин у билан кўп гаплашардик, шунда меҳрим тушганди. Мен нияти жиддийлигига ишондим, у онам билан ҳам гаплашди. Хуллас, ҳаммаси яхши, лекин мени қийнаётган нарса дугонам... Виждоним қийналяпти, дугонам эшитса, мендан хафа бўладими, деб ўйлайман. Барибир у билан ўтказган хотиралари бор, шуларни ўйлаяпман. Бир тарафдан, у энди оилали, мен нотўғри иш қилганим йўқ, деяпман... Илтимос, менга тўғри йўл кўрсатинг, маслаҳат беринг, шу миямдаги ўйлардан қандай халос бўлай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қандай йўл тутай?

Пост Руҳшунос » 20 Июн 2019, 12:28

Ва алайкум ассалом. Сизни дугонангиз ҳақидаги виждон азоби, ўйлар қийнаши керак эмас. Чунки дугонангиз турмушга чиқиб бўлган. Барибир бу бола уйланиши керак. Кимга уйланишининг нима фарқи бор? Агар сизни дугонангиз хавотирга солса, демак, унинг миясида ҳам сизнинг қўрқинчларингиз пайдо бўлади. Хаёлингиздан бу қўрқувни чиқариб ташлаб, мен бахтли бўлишга ҳақлиман, мен ва у бола турмуш қуришимиз энг тўғри фикрдир, денг. Бу каби ўй-хаёл миянгизда пайдо бўлиши билан хавотирларингиздан ва виждон азобидан холи бўлишингиз мумкин. Аммо сизни қийнаши керак бўлган бошқа бир масала бор. Яъни, шариатимизда қиз ва йигит ёлғиз қолиб, гаплашиб юриши жоиз эмас. Шунинг учун мумкин қадар никоҳгача у йигит билан холи қолмасликка ҳаракат қилишингиз сиз учун яхшидир. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон