Қизимга нималарни ўргатай?

Xadicham....
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 27 май 2019, 09:48

Қизимга нималарни ўргатай?

Пост Xadicham.... » 27 май 2019, 23:30

Ассалому алайкум! Менинг уч нафар фарзандим бор. Қизим 6 ёшда, ўғлим 3 ёшда. Уларга Фаридиддин Атторнинг “Тазкиратул авлиё” китобини ўқиб бердим. Динга йўналтириш мақсадида нимани тушунганини сўрасам, қизим: “Мен Аллоҳдан гуноҳимни кечиришини сўраяпман, тўғри айтяпманми, онажон?” деганида нима дейишни билмадим. Яна ўйнаётганида шайтон ёмон, деб ўртоқларига тушунтиради, нималарнидир айтмоқчи бўлади. Энди унга нималарни ўргатсам экан?

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қизимга нималарни ўргатай?

Пост Руҳшунос » 22 Июн 2019, 00:01

Ваалайкум ассалом. Бу китобни катталар ўқигани яхши. Катта аудиторияга мослашган китобни, албатта, болалар ўзи билганича талқин қилаверади. Сиз уларга диний мультфильмларни кўрсатинг, Эркин Маликнинг “Шайтонваччанинг найранглари” китобини ўқиб беринг, ундаги воқеаларни талқин қилиб, тушунтиринг ҳамда “Жажжи академик” журналларини сотиб олиб беришингиз мумкин. Бу журнал, айниқса, катта фойда келтиради, деб ҳисоблайман. Чунки ичидаги болаларга хос эртаклар, мақолалар, топишмоқлар, болаларни зукко қилувчи қизиқарли ўйинлар борки, буларнинг ҳаммаси истеъдодли дизайнерларнинг ёрдамида гўзал ва ранг-баранг расмлар билан безатилган. Болаларнинг ўзлари ҳам қизиқиб варақлайдиган ажойиб журнал. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон