Боланинг тили чиқиши

Guzalbonu
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 10 апр 2019, 09:02

Боланинг тили чиқиши

Пост Guzalbonu » 21 Июн 2019, 15:31

Ассалому алайкум! Менинг 1 ёшу 8 ойлик ўғлим бор. Ҳали гапирмайди. Биз чет элда яшаймиз. Унга ўзбекча гапирамиз, кўп сўзларни тушунади. Мен: “Унга чет тилида гапиришимиз керак, боғчага, мактабга борганда тилни билмай қийналади. Шунинг учун ҳозирдан чет тилида гапириб ўргатишимиз зарур”, десам, турмуш ўртоғим: “Йўқ, олдин тили чиқиб, ўзбекчани яхши гапиришни ўргансин, кейин чет тилида гапирамиз, бўлмаса, бола қийналади, тили ҳам чиқиши қийин бўлади”, деяптилар. Сиз қандай маслаҳат бера оласиз? Болага ҳозирги ёшида қайси тилда гапирганимиз афзал? Тили тез чиқиши ва чет тилини ўрганишда қийналмаслиги учун қандай йўл тутайлик? Жавобингиз учун раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 334
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Боланинг тили чиқиши

Пост Руҳшунос » 07 Июл 2019, 16:32

Ваалайкум ассалом! Болага бир неча хил тилда гапирилса, у ҳам шунча тилни мукаммал ўрганиши мумкин. Аммо бир гап гапирилганда у жумланинг бошидан охиригача битта тилда гапириш керак. Сўнг бошқа тилда худди шу гапни тушунтириш лозим. Шунда боланинг миясида чалкашлик бўлмайди. Аксинча, унга гапираётганда баъзи сўзларни бир тилда ва давомини иккинчи хил тилда гапирилса, боланинг тили чиқиши бироз орқага сурилишига ёки тили чучук бўлишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Zulfiya0909 va 1 меҳмон