Гумонлардан қандай қутулай?

hamidova
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 22 апр 2019, 15:57

Гумонлардан қандай қутулай?

Пост hamidova » 02 Июл 2019, 08:21

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 9 ой бўлди, синфдошимга эрга текканман, мени қаттиқ севиб уйланган. Орада бир фарзандимизни йўқотдик, Аллоҳга шукр, ҳозир яна ҳомиладорман. Мени турмуш ўртоғимга бўлган гумонлар ҳеч тарк этмайди. Аслида ёмон инсон эмас, аммо фарзандимизни йўқотганимиздан кейин сигарет чекишни бошлади, орада ёлғон гапиришини ҳам билиб қолдим. Менга хиёнат қилмайди, мени севади. Унга ибодатли, тақволи инсон деб турмушга чиққандим, аслида эса ибодатларига бепарвороқ экан. Мен унга турмушга чиқишимга сабаб бўлган омилларнинг биттаси ҳам қолмади. Ундан гумон қилавераман, кўчага чиқиб кетса, “Қаерда экан энди?” деб асабийлашиб кетаман, ўзимни бўш қўя олмаяпман. Ҳамма гаплари менга ёлғон бўлиб туюлади, шуларни деб кўп жанжаллашамиз. Гапирсам, «Сен вас-вас бўлиб қолгансан, мен сенга хиёнат қилмайман, алдамайман», дейди. Ўзимни енгил ҳис қилишни хоҳлайман, аслида муаммо ўзимдалигини сезиб тураман, эримга жуда ҳам боғланиб қолганман. Менга маслаҳат беринг, қандай машқлар ёки китоблар ўқисам, ўзимни енгил, бўш, эркин, гумонларсиз ҳис қилишни бошлайман. Унга бўлган қаттиқ боғланишни йўқотсам бўладими? Аслида отамдан меҳр олмаганман, балки шундан бўлса керак, деб ўйлаб қоламан. Жинсий тарафлама ҳам ҳеч қандай ҳис-туйғуларни сезмайман. Муносабатлар ҳақидаги савол-жавобларни ўқиб чиқдим, негатив энергияни қандай кетказсам бўлади? Ҳамма менга нима қилиш керак эмаслигини гапиради. Аслида нима қилишим керак? Шуни менга тушунтирсангиз. Олдиндан катта раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Гумонлардан қандай қутулай?

Пост Руҳшунос » 25 Июл 2019, 11:34

Ваалайкум ассалом. Аслида вазият бу даражада оғир бўлмаса керак. Шунчаки ҳозир ҳомиладор бўлганингиз учун, гормонал ўзгаришлар туфайли кўп нарсалар бўрттирилган ҳолатда кўринади. Энг аввал ўзингизни хотиржам қилиб олинг. Йоднинг етишмовчилиги кўпинча инсонни асабий ва инжиқ ҳолатга олиб келади. Тушликкача меваларни (витаминлар), тушликдан кейин сабзавот ва кўкатларни (минералларни), нонуштага сметана, анжир, араб хурмосини (йод бор бўлган неъматлар) ва оқсилларни истеъмол қилиш, тоза ҳавода сайр қилиш, оғир бўлмаган жисмоний машқларни бажариш, ҳадисларни ўқиб, мулоҳаза юритиш, кечки соат 19-21 ларда Қуръони Каримни (қувват олиш, хотиржам бўлиш, асабларни тинчлантириш учун) мутолаа қилиш керак. Яъни ўзингизга, ибодатларингизга ва илм олишингизга вақтни кўпроқ сарфлашингиз лозим. Келажак авлодга таълим-тарбияни, одоб-ахлоқни кўпроқ сиз берасиз, шунинг учун илмни қанча кўп олсангиз, болаларни тарбиялашда шунча фойдаси бор. Турмуш ўртоғингизга бу каби муомала қилишингиз турмушингизга совуқчилик тушишига олиб келади. Гумон қилиш эса шариатимизда номаъқул ишдир. Бу ишингиз эркак кишини тарбиялашга кириб қолади. Аммо эркак кишини тарбиялаб бўлмайди. Фақат ўзингизни ўзгартириш орқалигина уни ўзгартиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон