Оиламни қандай асраб қоламан?

Muxlisa1997
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 23 Июл 2019, 12:13

Оиламни қандай асраб қоламан?

Пост Muxlisa1997 » 24 Июл 2019, 12:59

Ассалому алайкум! Авваламбор, жавобингиз учун катта раҳмат!
Оилалиман, турмуш қурганимга 9 ой бўлди, лекин шу кунгача қайнонам билан асло келишиб кетолмадим. Турмуш ўртоғим билан муносабатимиз ҳам қайнонамга боғлиқ. Назаримда эрим эмас, қайнонам эрлик қилиб, менинг устимдан ҳукм чиқарадигандай туюлади. Шу кунгача турмуш ўртоғим билан ўзимизча маслаҳатлашиб, келишиб, мустақил бир иш қилолмадик. Онасидан қўрқади, агар қайнонам ажрашасан, деса, ажрашишдан ҳам қайтмайди. Айни пайт 8 ойлик ҳомиладорман, қайнонам билан еелишолмай, икки кундирки, уйимга қайтдим. Турмуш ўртоғим Россияда, уйга қайтганимни билса-да, бир оғиз телефон ҳам қилмади, хабар ҳам олмади, аксинча, ижтимоий тармоқларда мени қора рўйхатга солди. Бу вазиятда мен нима қилишим мумкин? Жудаям тушкунликка тушиб қолганман, нима қилишни билмаяпман, маслаҳат беринг, илтимос.

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Оиламни қандай асраб қоламан?

Пост Руҳшунос » 11 авг 2019, 13:59

Ваалайкум ассалом. Эр-хотин бир жойда яшашга ҳаракат қилишингиз керак. Қайнонангиз билан тилингиз бир жойдан чиқишига ҳаракат қилинг, унинг розилигини олишингиз яхши. Ўзингиз айтиб турибсизки, “Қайнонам ажрашасан, деса, турмуш ўртоғим ажрашади”, деб. Шундай экан, турмушингизни сақлаб қолиш ва қайнонангизнинг “ёқимли” келини бўлишга ҳаракат қилишингиз рўзғорингиз тўла-тўкис бўлишининг, бузилиб кетмаслигининг гаровидир. Ўзи кўпинча “ўзбекчиликда” келин тўлиқ оила аъзоси бўлиб кетиши учун, бу бегона бўлган оила аъзолари билан тил топишиб кетиш учун тахминан беш йилча вақт керак. Шу йилларда сабр қилиб синовдан ўтиб олсангиз, марра сизники. Шундагина у ёғига эркинроқ бўласиз. Оиладан чиқиб кетганингиз нотўғри бўлибди. Эҳтимол, сиз қайнонангиз томонидан қилинган зулмга сабр қилолмаганингиз учун уйдан кетиб қолгандирсиз. Лекин турмуш ўртоғингиз учун бу уни ташлаб кетишдир, унга ва унинг яқинларига, у суйган инсонларига қилинган хоинлик деб тушунади. Шу сабаб сиздан хабар олмайди. Бу табиий-ку, унинг уйидан кетиб қолган, гўё “Сиз ва сизни катта қилган, оқ ювиб, оқ тараган муштипар онангиз ҳам менга керак эмас”, дегандек иш қилган инсондан хабар олинмайди. Ҳозирги дамда турмуш ўртоғингизнинг кўнглини олиб, унинг уйига қайтишингиз, бундай хатони бошқа қилмаслигингиз керак. Бир нарсани тушуниб олинг, қайнонангиз сизнинг турмуш ўртоғингизнинг онасидир. Оилангизда қанчалик ноҳақликлар бўлмасин, у доим ҳақ. Муроса қилиб яшашга, қайсидир ҳолатларда бўйин эгишингизга тўғри келади. Бу иш онсонроқ кечиши учун қайнонангизнинг яхши томонлари ҳақида кўпроқ ўйлашингиз керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон