Саҳифа 1 дан 1

Карма ҳақида динимизда нима дейилган?

Добавлено: 29 Июл 2019, 15:31
samiyya_7707
Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин, илмингизни бундан-да зиёда қилсин! Устоз, динимизда кармага нима дейилган? Психологияда карма бор-ку, шу ҳақда сўраяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Карма ҳақида динимизда нима дейилган?

Добавлено: 14 авг 2019, 23:28
Руҳшунос
Ваалайкум ассалом. "Карма" сўзи буддизм ва индуизмдан олинган сўз бўлиб, инсоннинг ўз ҳаёти давомида бажарган ижобий ҳамда салбий хатти-ҳаракатларининг, қилиқларининг йиғиндиси ва буларнинг оқибатида шунга яраша тақдир берилиши ҳамда қайта туғилишида, яъни реинкарнациядаги туғилишида бошқа формада, нафақат инсон, балки бирон қуш, ҳайвон тусида бўлиши тушунилади. Шариатимизда бундай нарса йўқ. Бу каби гаплар ботил ҳисобланиб, бундай эътиқод Одам алайҳиссаломдан Муҳаммад алайҳиссаломгача ўтган барча анбиёлар иттифоқ қилган эътиқодга зиддир ва динимиздан чалғиб қолишга сабабдир. Валлоҳу аълам.