Турмушимни қандай сақлаб қолай?

Mmadinna
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 28 Июл 2019, 22:16

Турмушимни қандай сақлаб қолай?

Пост Mmadinna » 07 авг 2019, 22:32

Ассалому алайкум. Турмуш қурганимга ҳали 1 йил ҳам бўлмади, лекин эрим билан яшаб кетолмасликдан қўрқяпман, чунки менга меҳри, кўнгли йўқ, деб ўйлайман. Ўзи бошқа жойда ишлайди, вақт, шароит бўлса ҳам, ҳеч эсламайди. Ойда 1-2 кун гаплашамиз, кейин яна йўқ бўлиб кетади. Ўзим қўнғироқ қилсам ёки хабар ёзсам ҳам, жавоб ёзмайди. Ҳатто бетобман, десам ҳам, бефарқ бўлади. Ҳозир ҳомиладорман, шу ҳолатимда шунчалик бемеҳр бўлса, кейин нима бўлареин, деб кўп ўйлайман. Ўзимнинг дадам ҳам шундай меҳрсиз, қўпол инсон бўлгани учун онам ёшлигимда ажрашиб кетган. Болалигимдан дадамни кўрмаганман, уйдаги бошқа муаммолардан ҳам кўп сиқилардим. Турмуш ўртоғим меҳрибон бўлади, деб ўзимни овутардим, лекин бундай бўлмади. Ҳар куни сиқиламан, нима қилишимни билмайман. Еетай, десам, онам сиқилишидан қўрқаман, яшай, десам, қандай кўникишни билмаяпман. Ахир шундоғам меҳрсиз инсонлардан тўйганман. Назаримда у ерда бошқа кимдир бор, деб ўйлайман, хиёнатни ҳеч қачон кечирмайдиган инсонман, қандай ўзимни қўлга олишни билмаяпман. Боламиз туғилишигаям келмайди, деб қўрқяпман. Келмаса, уйга кетмоқчиман. Ёрдам беринг, нима қилай, қандай йўл тутай? Аллоҳдан тинмай сўраяпман, балки ҳар куни бахтсизликдан сиқилганимдан кетиб, янги ҳаёт бошлаганим афзалдир…

Руҳшунос
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Турмушимни қандай сақлаб қолай?

Пост Руҳшунос » 14 авг 2019, 23:34

Ваалайкум ассалом. Мактубингиздан ҳозирча мен тушунганим шуки, сизда фақат ҳар турли қўрқинчлар бор. Уларни бартараф этинг. Сизни қўрқитаётган ҳодисаларнинг тескарисини кўз олдингизга келтиринг. Мисол учун турмуш ўртоғингиз сизга меҳр беряпти, сиз учун қайғуряпти, ҳар куни ҳолингиздан хабар оляпти, бола туғилишига олдингизга кўплаб совғалар келтириб, сизга бардамлик, бир тану бир жон бўлиш ҳиссини беряпти ва ҳоказо. Сизга турмуш ўртоғингиздан меҳр етмас экан, ўзингиз меҳр беришни бошланг. Ҳар куни ўзингиз меҳрли, суюкли гапларни айтиб, ҳолидан хабар олинг. Шунда сизга ҳам меҳр қайтади. Ажрашишга ҳар доим улгурасиз. Аввал оилани барпо этинг. Йўқ оиланинг нимасини ажратасиз? Турмуш қуриш, бахтли ва суюкли бўлиш - бу меҳнатдир. Фақат шунга яраша “меҳнат” қилган инсон бахтли, суюкли ва керакли инсон бўла олади. Ҳеч ким тўйдан кейин бирдан суюкли бўлиб қолмайди. Аввал меҳр уйғотиш керак. Хаёлларингизни тозалаб, у ерга яхшиликларни, ёруғ ва бахтли кунларни жойлаш керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон