Эр-хотин ажрашиши

Mavlonova Shaxlo
Постлар: 3
Рўйҳатдан ўтган: 16 авг 2019, 13:22

Эр-хотин ажрашиши

Пост Mavlonova Shaxlo » 17 авг 2019, 13:25

Ассалому алайку. Мен эрим билан яқинда ажрашдим, қонуний. Лекин эримни ҳар куни ўйлайман, соғинаман, рашк қиламан, қисқаси, у доим менинг хаёлимда. Унутолмай қийналяпман, жуда ҳам қийналяпман, илтимос, менга маслахат беринглар, нима қилсам, мен ўзимни яхши ҳис қиламан?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Эр-хотин ажрашиши

Пост Руҳшунос » 27 авг 2019, 06:25

Ваалайкум ассалом. Афсуски, ажралиш сабабини келтирмабсиз. Мактубингиздан маълумки, ҳали ҳам турмуш ўртоғингизга меҳрингиз бор. Кўпинча аёл киши ҳиссиётга берилувчан бўлгани учун ажралганидан сўнг чуқур изтиробда юради. Лекин бироз вақт ўтгач, бу ҳиссиётлар ўтиб кетади ва ундан асар ҳам қолмайди. Эркак киши ажралганидан сўнг (албатта, ўз хоҳиши билан бўлган бўлса) бироз вақт енгил тортиб юради, аммо кейинчалик изтироби чуқурлашади. Бундай ҳолатда, албатта, истиғфорни, ибодатларни кўпайтириш керак. «Юнус алайҳиссалом дуоси»ни ўқиб юрсангиз, ҳиссиётларингиз анча жойига келиб қолади, иншааллоҳ. Қуръон шифо-ку, шунинг учун кўп вақтингизни Қуръон ўқишга бағишлаганингиз яхшидир. Иложи борича, кунингизни шундай тартиб қилингки, бўш вақтингиз қолмасин. Ётоғингизга чарчаб кириб, тезда ухлаб қолишингиз учун уй юмушлари билан ҳам ўзингизни банд қилиб туришингиз керак. Бундай ҳолатда кўп пиёда юриш, уйларни яхшилаб тозалаб чиқиш, кайфиятингизни кўтариш учун киви, банан, апельсин, ёнғоқ, майиз, араб хурмоси, қора шоколад истеъмол қилиб туришингиз яхши фойда беради. Иложи борича, олдинги ҳаётингизни эсламаслигингиз, хаёлларингизни тозалаб туришингиз керак. Шу ишларни қилиб чиққанингизда ҳам таъсири бўлмаса, у ҳолда психолог олдига борганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон