Эрингнинг ёмон кўрган хотини бўлсанг

Ruqayya29
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 07 авг 2019, 20:38

Эрингнинг ёмон кўрган хотини бўлсанг

Пост Ruqayya29 » 18 авг 2019, 15:19

Ассалому алайкум. Эрингнинг ёмон кўрган хотини бўлсанг, нима қилса бўлади? Эрим мени ёқтирмайди. У хоҳлаганлардан эмасман. Ўзингнинг суюмсиз эканлигингни сезсанг... Бунга қандай ечим бор?
Вақтингизни аямай мендай яхшиликка арзимайдиган одамга жавоб йўллаётганиз учун раҳмат.

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Эрингнинг ёмон кўрган хотини бўлсанг

Пост Руҳшунос » 22 авг 2019, 16:14

Ваалайкум ассалом. Аввалом бор ўз мактубингизнинг бир қаторига эътибор қилинг. «Вақтингизни аямай мендай яхшиликка арзимайдиган одамга жавоб йўллаётганиз учун раҳмат». Сизда ўзингизни камситиш бор. Нега ундай қиласиз? Нима учун ўзингизни қадрламаяпсиз? Бошқалардан қандай кам жойингиз бор? Аслида ҳамма гап турмуш ўртоғингизда эмас, балки ўзингизда. Сиз ҳам бахтга, барча яхшиликларга, шоду хуррамликларга арзийдиган инсонсиз. Бунга барча инсонлар арзийди. Аммо биров ўзини шундай ҳис этади, бировда эса ўзига нисбатан бутунлай бошқача ҳис-туйғу. Қачонки ўзингизни Яратганнинг суюклик бандалари қаторида деб ҳисоблай олар экансиз, турмуш ўртоғингиз ҳам сизга бошқача меҳр бера бошлайди. Нега ундай ҳисобламаслигингиз керак, ахир сиз Яратганни танийдиган, Унинг буюрганларига амал қилишни ҳоҳлайдиган инсонсиз-ку, бу эса жуда катта неъмат. Ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Албатта, икки оғиз гап билан сизнинг онгингизга ўзига бўлган ишонч, ўзини қадрлаш туйғусини сингдириб қўя олмайман. Бунинг учун шариатни тушунадиган бирон психолог билан юзма-юз гаплашиб олганингиз дуруст. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Bing [Bot] va 2 меҳмон