Дугоналарим билан хорижга кетсаммикан, ёки...

Sayfullayeva Shodiya
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 07 май 2019, 10:18

Дугоналарим билан хорижга кетсаммикан, ёки...

Пост Sayfullayeva Shodiya » 26 авг 2019, 15:24

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! 18 ёшдаман. 11-синфни тамомлаб, олийгоҳга ўқишга топширдим. Аммо юртимиздаги олийгоҳларга киролмадим. Хориждаги тўртта ўқишга кирдим, учтаси контракт, биттаси бюджет. Хурсанд бўлдим. Лекин акаларим хорижда ўқишимга қаршилик қилмоқда. Ҳар куни йиғлайман. Уларнинг бу хатти-ҳаракати менга қаттиқ таъсир қилди. Мени ҳеч ким тушунмайди. Дугоналаримга уйдагилари рухсат беришди, менга эса йўқ. Улар билан бирга кетсаммикин ёки акаларим айтганини қилиб уйда ўтирайми? Қайси йўлни танлашни билолмайман? Маслаҳат берсангиз.

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Дугоналарим билан хорижга кетсаммикан, ёки...

Пост Руҳшунос » 03 сен 2019, 10:19

Ваалайкум ассалом. Дистанционно (масофадан туриб) ўқисангиз, бўлмасмикин? Ўз юртингизда, ҳамманинг розилигини топган ҳолда бўлардингиз. Акалар отадек гап. Уларни норози қилсангиз, Аллоҳнинг розилигини қандай топасиз? Қиз бола ёлғиз, маҳрамсиз четга чиқиб ўқиши шариатимизга хилоф иш. Хорижда жудаям ўқигингиз келса, у ҳолда турмушга чиқаётганингизда хорижга бориб бирга ўқиш шартини қўйишингиз мумкин. Шундай йўл тутганлар ҳам йўқ эмас. Демоқчиманки, ўқишнинг эрта кечи йўқ. Аммо яқинларингизни норози қилиб, хорижга кетиб қолсангиз, кейинчалик “Қиз бола боши билан хорижга ўқишга кетибди” дея гап-сўз бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сиз хорижда яхши юрсангиз ҳам одамларнинг гап-сўзлари акаларингизни иснодга қўяди. Валлоҳу аълам.

Sayfullayeva Shodiya
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 07 май 2019, 10:18

Жавоб: Дугоналарим билан хорижга кетсаммикан, ёки...

Пост Sayfullayeva Shodiya » 08 сен 2019, 10:04

Раҳмат. Аллоҳ рози бўсин. Маслаҳатларингизга амал қиламан, катта раҳмат!

Руҳшунос
Постлар: 364
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Дугоналарим билан хорижга кетсаммикан, ёки...

Пост Руҳшунос » 11 сен 2019, 16:40

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 6 меҳмонлар