Саҳифа 1 дан 1

Келиним хорижга кетган эди...

Добавлено: 08 сен 2019, 11:53
Дарё
Ассалому алайкум. Келиним хорижга кетган эди. У ерда нима бўлганини билмаймиз, ақл-ҳуши ўзида эмас. Домлага ўқитдик. Таъсири бўлмади. Ҳозир шифокор назоратида, доим дори ичиб юради. Ичган дорилари эса тинмай ухлатади. На эри, на болалари, на яқинлари уни қизиқтиради. Ўзи билан ўзи овора. Намоз ўқишга мажбурласам ҳам ўқий олмади, ҳеч нимани ёдлай олмади.
Доимий ухлаш, ҳаётга, атрофдагиларга мутлақ бефарқлик ниманинг асорати? Маслаҳат беринг. Биз қандай йўл тутайлик?

Жавоб: Келиним хорижга кетган эди...

Добавлено: 21 сен 2019, 00:27
Руҳшунос
Ваалайкум ассалом. Бундай ҳолатда ичган дорилари асосан антидепрессантлардан иборат бўлади. Улар эса, ўз навбатида, кўп ухлатувчи, миянинг иш фаолиятини сустлатувчи дорилардир. Мия ҳеч нимани фаҳмламайдиган, ҳамма нарсага эътиборсиз, “тормоз” қилинган каби ҳолатда бўлиб, инсон ҳамма нарсадан совийди. Кўп ухлаши табиий. Кўнглига ҳеч нарсани сиғмаслиги ва олдинги ҳолатига қайтолмаслигининг сабаби ҳам дориларнинг таъсири остида организмда минерал ва витаминлар танқис ҳолатига келиб қолишидандир. Шунингдек, гармонал функциялари ҳам бузилган. Ана шуларнинг организмда етарли бўлиши учун ҳаракат қилиш керак. Мисол учун, картизол гармони бу стресс гармони бўлиб, у организмда кўпайса, табиийки серотонин, допамин каби хурсандчилик гармонларининг камайиши кузатилади. Бу албатта кайфиятни бошқаради.
Серотонин гармонини кўпайтириш учун эрталаб бадантарбия қилиш, тез-тез қуёшли тоза ҳавода сайр қилиш керак. Банан, киви, апельсин ва қовоқни еб туриш ҳам гармоннинг кўпайишига сабаб бўлади.
Организмда цинк, калий, магний, кальций ва бошқа шу каби минераллар етишмовчилиги билан бир қаторда серотонин гармонининг ҳам танада етишмаслиги содир бўлса, жисмоний машқлар қилиш, қуёшли тоза ҳавода сайр қилиш у ёқда турсин, ўрнидан туришга, бирон мақсадни ҳатто хаёлида ҳам ўз олдига қўйишга ожизлик қилади.
Шунинг учун, аввало, келинингиз соғлиғини тиклаб олиш зарур. Тўғри пиширилган озиқ-овқатларни, витаминларга бой маҳсулотларни ейиш орқали организм зарур минералларга тўйинади. Сўнг муолажалар қилинса ўринли. Бир қоғозга катта қилиб “Нария” саловатини ёзиб беринг, шуни ўзига кўп ўқитиб турсангиз (баъзи китобларда 4444 мартагача дейилган), иншааллоҳ, тезроқ шифо топиб кетади. Валлоҳу аълам.

Жавоб: Келиним хорижга кетган эди...

Добавлено: 21 сен 2019, 14:27
Дарё
Ассалому алайкум! Катта раҳмат сизга. Аллоҳим сиздан рози бўлсин.

Жавоб: Келиним хорижга кетган эди...

Добавлено: 28 сен 2019, 23:39
Руҳшунос
Ваалайкум ассалом! Саломат бўлинг!