Оилам бузилишини истамайман

Ummu Muhammad7
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 17 май 2019, 09:20

Оилам бузилишини истамайман

Пост Ummu Muhammad7 » 10 сен 2019, 23:53

Ассалому алайкум. Ёшим 26 да. Оилалиман. Бир нафар фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан муносабатларимиз яхши эди. Лекин охирги пайтларда ўзим жуда асабий ҳолатдаман. Сал нарсага асабийлашаман, ўғлим йиғласа, инжиқлик қилса, қилиқларига чидоёлмай, бақириб юбораман. Турмуш ўртоғим озгина танбеҳ берса ҳам гапларини кўтаролмай, жаҳлим чиқадиган, қўпол муомала қиладиган бўлиб қолдим...
Ўзим ишлайман. Баъзан майда-чуйда харажатлар учун хўжайнимдан пул сўрасам, бергилари келмай, бақириб кетади. Шундай ҳолатда мен ҳам чидаб туролмай, бақириб ташлайман. Тўйдан олдин қарз олган эканлар. Балким шу қарзларини тўлайман, деб бергиси келмас. Аммо шуни баҳона қилиб, рўзғор ташвишларини елкамга илиши мени қаттиқ асабийлаштирмоқда. Хўжайним билан муносабатларимиз аввалгидай эмас. Бир-биримизни тушунолмай қолдик.
Оилам бузилишини хоҳламайман, хўжайним билан муносабатларимиз яхшиланишини истардим. Менга маслаҳат беринглар.

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Оилам бузилишини истамайман

Пост Руҳшунос » 21 сен 2019, 00:22

Ваалайкум ассалом. Сизда, менимча, йод етишмовчилиги бор. Ухлашингиз ҳам меъёрида эмас. Уйқу, овқатланиш ва дам олишни вақтида, меъёрида йўлга қўйинг. Шунингдек, йод ва бошқа минераллар танқислигини бартараф этинг, асабингиз тинчланади. Болада эса айб йўқ. У билан кўпроқ сайр қилиб туринг.
Сизда йод танқислиги бўлса, демак, болада ҳам шу нарса мавжуд. Қаймоқ, сметана истеъмол қилинса, организм йодга тўйинади. Албатта қалқонсимон без касаллиги бўлмаса. Буни билиш учун эндокринолог кўригидан ўтинг.
Турмуш ўртоғингиз билан яхши муомалада бўлишга ҳаракат қилинг. Уни мақтаб туринг. Сўнгра биргаликда ўтириб, оиланинг кирим-чиқимини маслаҳат қилиб олишга ҳаракат қилинг. Оғир-босиқлик билан чиройли қилиб шариатимиз ҳукмларини эслатинг. Шариат аҳкомларига кўра, аёл кишини едириш-ичириш, заруратга қараб уч ойда бир кийим олиб бериш, керак бўлганида дори-дармонини келтириш, хуллас, таъминотини адо этиш эркак кишининг зиммасида бўлади. Аёл оила учун пул топишга мажбур эмас. Аммо турмуш ўртоғингизнинг қарзи бор экан, бундай ҳолатда қарзни қайтариш учун бир муддатни белгилаб олиб, ўшангача ўзингизнинг сарф-ҳаражатларингизни иложи борича иқтисод қилиб турсангиз, яхши бўлади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон