Нима қилсам бўлади?

Humora
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 12 Июн 2019, 15:20

Нима қилсам бўлади?

Пост Humora » 21 сен 2019, 10:11

Ассалому алайкум! Қандай қилиб ўзимга бўлган ишончни оширсам бўлади? Доим юрагимда турли қўрқув, ваҳималар бор. Кўнглимда безовталик, ўзимдан руҳан қониқмаслик хисси тинчлик бермайди. Турмушим ҳам бир неча йиллар илгари бузилган. Яна турмуш қуриб, бахтли бўлишни хоҳлайман.

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Нима қилсам бўлади?

Пост Руҳшунос » 28 сен 2019, 23:38

Ваалайкум ассалом. Албатта бу саволларингизга икки оғиз гап билан жавоб бериб бўлмайди. Аммо шуни айтиш керакки, секин-асталик билан юқоридаги ҳолатларингизга барҳам бериш мумкин. Яъни, безовталик, ваҳималарни кетказиш учун ўзингизни ҳар хил хафагарчиликлардан асрашингиз, минералларга, озуқавий моддаларга бой бўлган овқатларни истеъмол қилишингиз, шамоллаш ва грипплардан эҳтиёт бўлишингиз, етарлича дам олишингиз, модда алмашинувини, қон айланишини яхшилаш мақсадида жисмоний машқларни бажаришингиз, мия фаолиятини яхшилаш учун бирон илмни ўрганишни йўлга қўйишингиз керак бўлади. Булар ҳақида аввалги саволларда ҳам жуда кўп гапирилган. Шуни англаш лозимки, қўрқув асосан буйрак фаолиятига боғлиқ. Шунинг учун буйрак иш фаолиятини сув ичиш орқали яхшилаш лозим. Ўз вақтида чуқур нафас олиб ўпка иш фаолиятини, ошқозон-ичак фаолиятини меъёрлаштириш, минераллар ва озуқавий моддалар ҳазм бўлиб, сингишини таъминлаш керак ва ҳoказо. Кўриниб турибдики инсон яхши яшаши, бахтли бўлиши учун соғлом бўлиши керак. Сўнгра бу ҳаётда ўз ўрнини топа олиши, ўзини бошқариши, рози-ризочиликда яшаши осон бўлади. Агар бу ишларни мустақил равишда уддалашингизга кўзингиз етмаса, психолог суҳбатига боришингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Humora
Постлар: 2
Рўйҳатдан ўтган: 12 Июн 2019, 15:20

Жавоб: Нима қилсам бўлади?

Пост Humora » 29 сен 2019, 16:26

Раҳмат катта.

Руҳшунос
Постлар: 372
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Нима қилсам бўлади?

Пост Руҳшунос » 30 сен 2019, 12:48

Саломат бўлинг.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: Google [Bot] va 3 меҳмон