Қизимни қучоқлаб, эркалаб тураман, аммо...

Gulnora
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 18 авг 2019, 13:26

Қизимни қучоқлаб, эркалаб тураман, аммо...

Пост Gulnora » 09 окт 2019, 22:17

Ассалому алайкум! Қизим етти ёш. Авваллари боғчадан қайтаётганида, боғча опасини қучоқлаб хайрлашарди. Кейинроқ мактабга чиқди. Мактабдаги устозини ҳам қучоқлаб хайрлашадиган бўлди. Улар оғир, босиқ, меҳрибон бўлганлари учун қизим шундай қилади, деб ўйлардим. Кейинроқ кузатсам, у яхши кўриб гоҳ маҳалладаги, гоҳ синфдаги қизларнинг бирини қучоқлаб оладиган бўлди. Бу нимадан дарак беради? Мен меҳр беролмаяпман, деб ўйлай олмайман. Кун бўйи ёнидаман. Уни тез-тез қучоқлаб, мақтаб, эркалаб тураман. Ёки ортиқча эътибор бераётганим боис шундаймикан? Ёки битта фарзанд бўлгани учун ўзини ёлғиз ҳис этармикан?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қизимни қучоқлаб, эркалаб тураман, аммо...

Пост Руҳшунос » 24 окт 2019, 12:13

Ваалайкум ассалом. Фарзанд битта бўлса, у ўзини ёлғиз ҳис этиши табиий. Буни инкор қилиб бўлмайди. Аммо боланинг ёнида кун бўйи бўлишингиз бу меҳр етарли берилди, дегани эмас. Муносабатларингиз сифатли бўлиши керак. Бола ўзини бировнинг бағрига босишини хоҳлар экан, демак, ўша инсон бола учун идеал инсон бўлиб кўринади.
Албатта бунга сизнинг меҳрингиз, сиз болани бағрингизга босишингиз етишмаслиги ҳам сабаб бўлади. Биз катталар болани “кичкина бола-да!” деб ҳисоблаб, унинг гапларига, қилиқларига, хоҳиш-истакларига унчалик эътибор қилмаймиз. Бироқ бола кўп нарсани тушунмаса-да, ҳамма нарсани сезиб туради. Гоҳида ўз тили билан, гоҳида хатти-ҳаракати билан ичидагиларни билдириб туради. Мана шундай “билдиргилар”га беэътибор бўлмаслик керак.
Боланинг бировни бориб қучоқлаб олиши унга эътибор ўта камлигидан далолатдир. У билан кўпроқ мулоқот қилинг. Мактабда куни қандай ўтгани билан қизиқинг. У ерда нималар қилгани ҳақида сўроқларга тутинг. Қилган ишлари учун хурсанд бўлганингизни билдиринг. Унинг сочларини силаб, “Сендек фарзандни менга берган Аллоҳга шукр. Сен фалон ишни яхши бажарасан, сен ақллисан” каби яхши гаплар билан мақтаб туринг. У билан дилдан дардлашинг, унинг гапларини эътибор билан эшитинг. Ўзингиз ҳам уни қизиқтирадиган воқеа-ҳодисаларни, эртакларни гапириб беришингиз керак. Бу эса болангиз билан суҳбатингиз қизғин ва мароқли бўлишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.

Gulnora
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 18 авг 2019, 13:26

Жавоб: Қизимни қучоқлаб, эркалаб тураман, аммо...

Пост Gulnora » 24 окт 2019, 16:29

Раҳмат. Соғ бўлинг!

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Қизимни қучоқлаб, эркалаб тураман, аммо...

Пост Руҳшунос » 05 ноя 2019, 22:10

Саломат бўлинг!


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон