Болам жиззаки, агрессив..

Фотима Абдумуталова
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 12 окт 2019, 19:58

Болам жиззаки, агрессив..

Пост Фотима Абдумуталова » 14 окт 2019, 09:43

Ассалому алайкум! Болам икки ёшда. У жиззаки, агрессив. Бегоналарни урадиган, тишлайдиган одатлари ҳам бор. Бу салбий одатларига қарши чоралар қўрдим, аммо наф бермади. Бу ҳол боламнинг феъли ёки темпераменти билан боғлиқми? Ёки ҳомиладорликда тонус, гипоксия билан туғилгани учунми? Ёки гиперактив бола бўлгани таъсирими?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Болам жиззаки, агрессив..

Пост Руҳшунос » 24 окт 2019, 11:42

Ваалайкум ассалом. Тушунишимча, болада йод етишмовчилиги бор. Бола агрессив бўлса, унга қарши курашиш керак эмас, аксинча унга меҳрни кўпроқ бериш керак. Чунки боладаги темпераментнинг унинг хатти-ҳаракатига ҳозирча алоқаси йўқ. Аксинча сизнинг руҳий кечинмаларингиз сабаб бўлиши мумкин. Ўзингизнинг ички кечинмаларингиз қандай? Кимларга нисбатан агрессив хаёлларни ўйлайсиз, кимларнинг хатти-ҳаракатларини ёқтирмайсиз? Мана шундай хаёллар ва хатти-ҳаракатларга барҳам беринг. Шунда боланинг ҳолати ҳам ўзгара бошлайди.
Болани вақтида ухлатинг, таркиби табиий бўлмаган, кимёвий зарарли озиқ-овқатларни камайтиринг. Тоза ҳавода тез-тез сайр эттириб, эътиборингизни кўпроқ болага қаратишингиз керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон