Яшашни хоҳламаслик

فطمة
Постлар: 57
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июл 2019, 15:20

Яшашни хоҳламаслик

Пост فطمة » 16 окт 2019, 15:51

Ассалому алайкум. Мен яшашдан зерикдим, одамларни, айниқса мехмонларни кўрсам асабим бузилади. Қари бувам борлар. Улар ўзларини эплолмайдилар. Мен дизайнерликка қизиқаман. Лекин унга вақт ажратолмайман. Қизлар билан учрашишимга рухсат беришмайди, лекин уйдагилар билан ҳам айланишга чиқмаймиз. Оиламдагиларни ёмон кўриб кетяпман. Интернетга кирсам жаҳллари чиқади. Динда ҳам сустлашиб кетяпман. Дадам, аямлар билан гаплашиб ўтирмаймиз. Фақат озгина хато иш қилиб қўйсам "тарбиясизлар"диб уришишади. Уйдагиларни ёмон кўраман… Яшагим ҳам келмаяпти. Асабларим жуда чарчаган, илтимос менга маслаҳат беринг.

Руҳшунос
Постлар: 401
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Яшашни хоҳламаслик

Пост Руҳшунос » 05 ноя 2019, 22:07

Ва алайкум ассалом. Тарихдан биламизки, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Россия халқи катта қўрқув остида яшаган. Босқинчилар, фашистлар босиб олиши қўрқинчи беш йилгача инсонларни беҳаловат қилган. Алҳамдулиллаҳ юртимизда тинчлик. Бундай қўрқинч бизларга умуман бегона. Шу йилларда ҳам инсонлар ўзида куч топиб яшашга интилишган. Сиздаги бу депрессив ҳолат нафақат оиладаги нотинчлик ёки беэътиборлик сабабидан, балки баъзи витаминлар ва минераллар, йод етишмовчилиги сабабидан ҳам келиб чиққан бўлиши мумкин. Меҳр кўришни истар экансиз ўзингиз меҳр бермагунингизча меҳр топишингиз амри маҳол. Шунинг учун ота-онангизни тушунишга, уларни ҳурмат қилишга, уларнинг хизматларини қилишга ҳаракат қилганингиз маъқул. Чунки ота-онасининг дуосини ололмаган ва розилигини тополмаган одам на бахтидан, на ризқидан ва на умридан барака топиши амри маҳол. Сиз ўзингиз алоҳида психолог кўригига борганингиз яхши менимча. Дардларингизни айтиб анча енгил тортасиз. Фақат шариатни яхши тушунган психологга мурожаат этишингиз керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон