Муомала

فطمة
Постлар: 56
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июл 2019, 15:20

Муомала

Пост فطمة » 18 окт 2019, 10:05

Ассалому алайкум. Мени ҳамма (дугоналарим, оила аъзоларим, қўшниларим, қариндошларим) ҳурмат қилиши учун нима қилишим керак? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Муомала

Пост Руҳшунос » 04 ноя 2019, 13:52

Ва алайкум ассалом. Бировнинг ҳурматига сазовор бўлиш учун ўша инсон ўзидан шундай энергия, салобат чиқариши керакки, буни атрофидаги барча инсонлар ҳис қила олсинлар. Бунинг учун албатта сиз илм соҳиби бўлишингиз керак. Сиз қанча илмли бўлсангиз ва ўқиганларингизга амал қилсангиз, инсонлар ҳам сизни шунча ҳурмат қилишади. Ҳамда ҳар бир инсонга хато қилишга ҳақли инсон деган фикр билан назар солиш керак. Ҳамма ҳам идеал бўлавермайди. Идеал деб билган инсонлар ҳам хато қиладилар албатта. Бу нормал ҳолат. Кимдир учун бировнинг гапини бўлиб гапирадиган инсон тарбиясиз бўлиб кўринади. Кимдир учун эса ҳақоратли гапларни гапирадиган инсонгина тарбиясиз бўлиб кўринади. Дунёда неча хил инсон мавжуд бўлса, шунча фикр ҳам мавжуд. Аммо бу ҳақида шариатимизда аниқ қилиб айтилган фикрлар кўп. Буни Қуръони карим, ҳадис ва бошқа диний китоблар орқали билиб оламиз. Жамият бўлиб яшар эканмиз, инсонларнинг бизга ғайриоддий бўлиб кўринган қилиқларига нисбатан бироз сабрли бўлишимиз керак. Психология илмида яна шундай фикр ҳам борки, нимадан қаттиқ нафратлансак шу оёғимиз олдидан қайта-қайта чиқаверади. Яъни тез хафа бўладиган инсонни кўп хафа қилаверишади. Шунинг учун инсонларни тушуниб яшашага ҳаркат қилиш керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон