Синглимнинг тарбияси борасида

Ilhom Abdurahmon
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 22 окт 2019, 10:16

Синглимнинг тарбияси борасида

Пост Ilhom Abdurahmon » 22 окт 2019, 12:40

Ассалому алайкум. 12 ёш синглим бор. Мактабда кўп дарсларга кирмайди. Устози телефон қилиб огоҳлантирса, устозини ёмон кўради. Ёшлигида ота-онам Россияда бўлганликлари сабабли бувам ва холам қўлларида тарбия топган. Бувам жуда яхши, ақлли, лекин холам ҳар сафар синглимни ёнини олар, ҳаттоки мен ҳақ, синглим ноҳақ бўлса ҳам доим синглимнинг ёнини оларди. Шунинг учун синглим ота-онамдан ҳам кўпроқ холамга боғланиб қолган. Синглимнинг ёнини олиб, эркалатиб, эрка қиз қилиб қўйган. Энди ҳозир ҳаммага гап қайтарадиган, битта гапирилса ўнта жавоб қиладиган, ҳеч кимдан ҳайиқмайдиган бўлиб қолган. Ҳатто холамга ҳам гап қайтаради. Мен қаттиқ турсам, «қўй, қиз болани уриб бўлмайди, ёки сен аралашма», дейишади. Шу ҳолатда мен акаси бўлиб аралашмай нима қилишим керак?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Синглимнинг тарбияси борасида

Пост Руҳшунос » 04 ноя 2019, 11:30

Ва алайкум ассалом. Албатта отаси йўқ бўлганида ака синглиси учун жавобгар. Сиз бу ҳақида шариатда айтилган ҳукмларни ўрганиб чиқиб, уйдагиларингизга тушунтиришга ҳаракат қилинг. Синглингиз билан дўст бўлишга ҳаракат қилиб кўринг. Тасаввур қилинг, сизга биров синглингизга қилинган муомалани қилса, айтганига бўйсуниб яшармидингиз? Ҳар бир инсон ўзини бошқалар томонидан тан олинганини ҳис этишни хоҳлайди. Шундагина унинг қулоғига гап киради. Чунки салбий гаплар гапирилган жойда, инсоннинг мияси 30 дақиқага гўё ёпилиб қолгандек бўлиб, информацияни қабул қилмайди. Шунинг учун инсонга бирор гапни уқдирмоқчи бўлганда аввал уни (бирор иши учун) самимий мақтаб, сўнг насиҳатомуз қилиб, ғурурига тегмай гапириш керак. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон