Боланинг шўхлиги

Ilhom Abdurahmon
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 22 окт 2019, 10:16

Боланинг шўхлиги

Пост Ilhom Abdurahmon » 22 окт 2019, 12:47

Ассалому алайкум. Ўғлим жуда шўх, ўртоқлари билан чиқишмайди, дарров уришиб кетади. Бу йил мактабга борди, ҳар куни ўқитувчиларидан гап эшитаман. Нима қилсам бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Боланинг шўхлиги

Пост Руҳшунос » 04 ноя 2019, 11:05

Ва алайкум ассалом. Болада ички агрессия (тажовузкорлик) ҳисси мавжудлиги гапингиздан маълум. Бу нарса болада бекорга пайдо бўлмайди. Бунга сабаб катталардан кимдир унга нисбатан ўта қаттиққўллик қилгани ёки оилада ва яқинларининг ичида ноўрин бир-бирининг дилини оғритиш ҳолларини кўп кузатган бўлиши мумкин. Болани энди урушиш мумкин эмас. Ўзи аслида болани уришиб бўлмайди, чунки болани катталар уришса у ўзини мулзам ҳис этади, дунёдаги энг яхши одам деб билган инсонни, яъни ўзини ер билан битта қилингандек ҳис этади ва агрессия орқали ўзини ўзи ҳимоя қила бошлайди. Шу қилиқлари орқали ҳам бола атрофдагиларни “менга эътибор бериш”га “чақиради”. Унга фарқи йўқ, яхши қилиқлари орқалими ёки ёмон қилиқлари орқалими, барибир чақиради. Бола билан кўп гаплашинг, унга меҳр беринг, вақтингизнинг кўп қисмини у билан бирга ўтқазишга ҳаракат қилинг. Болани бундай ҳолларда қанча тезроқ спорт тўгаракларига берсангиз шунча яхши. Чунки у ерда энергиясининг катта қисми сарфланиб, яхшигина меҳнат қилинади. Чарчоқ ҳолда эрта ухлашга ётади. Шу йўсинда болада кун тартиби пайдо бўлади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон