Ўғлим мактабда мени соғиниб қоляпти

Ilhom Abdurahmon
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 22 окт 2019, 10:16

Ўғлим мактабда мени соғиниб қоляпти

Пост Ilhom Abdurahmon » 22 окт 2019, 12:50

Ассалому алайкум. Мени иккита ўғлим бор, улар 9 ва 7 ёшда. Мен болаларимни 7 ёшигача уриб-уришмаганман, ҳозирда қаттиққўлман. Кичкина ўғлим шу йил мактабга чиқди. Мактабни жуда яхши кўради, лекин мактабда йиғлайдиган одат чиқарди. Танаффусда мактабга боришимни сўрайди, ёки ўзи билан расмимни олиб кетади. Уйимиз мактабга яқин, лекин мен ўқитувчилар олдида ҳижолатга қоляпман. Ўқишга қийналяпти деб ўйласам ўқишлари жойида, мактабда синф сардори. Фақат мени соғиниб қолгани учун йиғлашини айтади. Мен бу ҳолатда нима қилсам бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ўғлим мактабда мени соғиниб қоляпти

Пост Руҳшунос » 04 ноя 2019, 07:06

Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолатларда бола билан кўпроқ дардлашиш керак. Кўпинча ота-онанинг ёнидан ҳечам узилмаган болаларда шундай ҳолат кузатилади. Яъни боғчага бормаса, бувиларининг олдида, қариндошларнинг болалари билан ёлғиз қолмаса, ҳар доим ота-онаси олдида бўлаверса. Бундай ҳолатда “дарсдан чиққанингда фалон нарса олиб бераман” ёки “фалон жойга бориб айланиб келамиз” каби гапларни ваъда қилиб, ваъдани бажариш керак. Мактабдан келганида бола яхши кўрган таомини пишириб, у билан бирга тановул қилиб, яхши кайфиятда ўтириб, сермазмун суҳбатлар қуриб, кун давомида ким нималар қилганини гаплашиб, ота-она ва болалар бир-бирларига вақт ажратишлари керак. Шунда бола ота-онанинг меҳрига ташна бўлмайди. Ҳўрлиги келиб, ўксинмайди. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон