Болалар тарбиясига оид турли саволлар

Ilhom Abdurahmon
Постлар: 12
Рўйҳатдан ўтган: 22 окт 2019, 10:16

Болалар тарбиясига оид турли саволлар

Пост Ilhom Abdurahmon » 22 окт 2019, 12:51

Ассалому алайкум. Ўғлим 5 ёш, лекин жуда қайсар, инжиқ, тез йиғлаб юборади, одамларга қўшилмайди. Менга нима маслаҳат берасиз?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Болалар тарбиясига оид турли саволлар

Пост Руҳшунос » 04 ноя 2019, 06:54

Ва алайкум ассалом. Ўғлингиздаги инжиқликлар, қайсарликлар ўзингизда борми, шу ҳақда чуқур ўйлаб кўринг. Кўпинча инсон ўзининг салбий томонларини англашга ожизлик қилиб қолади. Бунинг учун ўзингизга ташқаридан қараб кўришга ҳаракат қилшингиз керак. Мисол учун психология илми буни текшириш учун қуйидаги саволларни яқин инсонларга бериб, жавобини ёзиб қўйишни маслаҳат беради: “Менинг бир камчилигим ва бир яхши томонимни айтинг”. Камчилик айтилганда хафа бўлмай, аксинча унинг устида ишлашга киришиш керак. Бола 5 ёшигача эркалатилади. Кўп ишларда унга ён босилади. Айтгани қилинади. Аммо 5 ёшидан кейин насиҳатлар қилиниб, тарбиялашда эҳтиёт бўлиш керак. Мисол учун фалон ишни қилма деймиз, аммо бола қилаверади. Чунки у нима “қилма” дейилди тушунмайди. Демак катталар бу гапни асослаб, сабабини тушунтириши керак. Болага меҳр бериб, камчиликларини унинг камчилиги деб, ғурурига тегадиган гапларни айтишдан, унга қўполлик қилишдан, айниқса энг катта хатолардан бири, болага қўл кўтаришдан эҳтиёт бўлиш керак. Йўқса бола ота-онадан ўзини тортадиган, сир-асрорларини айтмайдиган, одамови, умуман гапга кирмайдиган ёки кўп хафа бўладиган бўлиб, “ўз қобиғининг ичига кириб” олиши мумкин. Болани кўпчилик ичига қўшиш ва ҳар қандай ҳодиса юзасидан суҳбатлар қуриб туриш керак. Мисол учун, кўчада биров бировга қўполлик қилди дейлик. Шу онда болада бир қанча саволлар пайдо бўлади. Ота-оналар бундай ҳолатларда қисқагина жавоб қайтариб қўя қолишади ёки “билмайман” деб қутулишади. Унинг ўрнига бу воқеада қўполлик учун ва бировнинг дилини оғритгани учун гуноҳ ёзилишини, бу ишда ким ҳақ ва ким ноҳақ, нима учун шундай фикрлаяпсиз, ана шуларни бирин-кетин гаплашиб олиш керак. Чунки бола ҳар хил саволлари орқали, дунёга қизиқиши орқали, феълидаги камчиликларини ёки яхши томонларини кучли намоён этиб бу дунёнинг қонун-қоидаларини ўрганади, ҳамма нарсанинг “томирини ушлаб” кўради. Тарбия ана шундай вақтларда суҳбатлар қуришдан, фикрлар алмашишдан бошланади. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 3 меҳмон