Дўстона муносабат

فطمة
Постлар: 56
Рўйҳатдан ўтган: 22 Июл 2019, 15:20

Дўстона муносабат

Пост فطمة » 22 окт 2019, 15:13

Ассалому алайкум. Мен ҳар қандай ҳарактердаги одамлар билан чиқишиб кетишни, доим дўстона муносабатда бўлишни, табассум ва чиройли муомала билан турли вазиятлардан чиқиб кетишни хоҳлайман. Лекин буни қила олмаяпман. Жаҳлим чиқса бақир-чақир қилиб, жанжал қилиб ташлайман. Бирортаси менга ёқмайдиган гап гапирса, заҳримни сочиб ташлайман. Баъзан дугоналаримни менсимай қўяман. Бундай бўлмаслик учун нима қилсам бўлади?

Руҳшунос
Постлар: 385
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Дўстона муносабат

Пост Руҳшунос » 04 ноя 2019, 06:42

Ва алайкум ассалом. Инсонни менсимаслик кибрдандир. Бу эса иллат ҳисобланади. Бундай иллатни йўқ қилишга ҳаракат қилиш керак албатта. Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “ОЛАМ ва ОДАМ, ДИН ва ИЛМ” китобларида (151 бет) шундай гаплар бор: “Ислом бошқа динлардан фарқ қилган ҳолда, руҳий ва моддий талабларга адолат билан қарайди. У инсонга моддий манфаатлардан ва лаззатлардан тўғри йўл билан фойдаланишни ман қилмайди. Қуръони Каримнинг кўпгина оятлари руҳий ва моддий манфаатларни бирдек кўришга чақиради. Аллоҳ Таоло Қасас сурасида марҳамат қилади: “Ва Аллоҳ сенга берган нарса билан охиратни излагин, бу дунёдаги насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил” (77-оят).”
Кўриниб турибдики инсонларга яхшилик қилишимиз бизларга Яратганнинг буйруғидир. Инсон бу ҳаётда яшар экан, жамият ичида яшайди. Шундай экан ҳеч кимнинг дилини оғритишга ҳаққи йўқ. Йўқса бу ишидан охиратда сўралади. Юқоридаги “руҳий ва моддий манфаатларни бирдек кўриш” деган гапга эътибор қилинг. Қорнингиз очса таомланасиз. Руҳингиз оч қолса нима қиласиз? Эҳтимол сизни қийнаётган бу феълингиз руҳингиздан дарак бераётгандир. Руҳни қандай қилиб тўйинтириш мумкин? Илмли инсонларнинг ҳаёт тарзларини ўрганиб, улар қилган амалларини инсон ўзига йўл қилиб олиши керак. Бу ерда Пайҳамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрларини назарда тутяпман. Биз учун энг олий даражадаги ибрат бу Зотнингумматларига гапирган гаплари ва кечирган умрларидир. Синов ва машаққатли кунларда ҳам ўзларини қандай тутганликлари, биров келиб хафа қиладиган гапларни гапирганида нима деб жавоб берганларини кўпгина диний китоблардан, хусусан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Ҳадис ва Ҳаёт” китобларидан билиб олишимиз мумкин. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон