Уйқучилик

Qalbimda_imon
Постлар: 21
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2019, 15:53
Қаердан: Toshkent

Уйқучилик

Пост Qalbimda_imon » 01 ноя 2019, 10:57

Ассалому алайкум! Мадина опа, қимматли вақтингизни биз учун ажратаётганингиз учун ташаккур, Аллоҳ рози бўлсин!
Мени ёшлигимдан қийнайдиган муаммони ёзмоқчиман. Билмадим, бу муаммога соҳангизда ечим бормикин...
Ёшлигимдан уйқим жуда қаттиқ. Эрталаб уйғонишим жуда қийин. Қизлик давримда онам қайта-қайта уйғотардилар. Будилнигим қайта-қайта жирингласа ҳам эшитмайман.
Агар кечқурун ваҳли уҳласам, эртароқ тура оламан. Лекин, ҳозир иккита болам бор, уларни уҳлатгунимча кеч бўлиб кетади. Пешинда бир ёшли болам кўпинча уйғоқ бўлгани учун, қайлулага ҳам имкон бўлмайди кўпинча.
Кечаси таҳажжуд ўқисам ҳам эрталаб уҳлаб қоламан. Баъзида 7-7:30ларгача уҳлайман ҳатто. Аксига олиб турмуш ўртоғим ҳам мендек уйқучилар, уйғотворинг десам :cry:
Бамдодларим ҳадеб қазо бўлиши мени ташвишга солади. Ҳар куни кечқурун миямга буйруқ бериб ётаман: вақтли туришим керак деб. Фойдаси кам сезилади.
Барвақт туришда барака борлигини биламан, лекин нима қилай уйқим қаттиқ?..
Қайнона-қайнотамгилар ҳам эрта туришади. Уларни олдида шундай уяламанки...
Илтимос, қўлингиздан келганча ёрдам беринг!
Qimmatli vaqtingizni ayamay berayotgan javoblaringiz uchun tashakkur! Allohim rozi bo‘lsin!

«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон