Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Ўзим ёлғон гапиришни ёмон кўрганим учун ёлғон гапирганларни кўрсам асабийлашиб кетаман. Баъзилар арзимаган нарсаларни деб ҳам қўрқмай алдайверишади. Жуда ишонувчанман.
Яқин инсонингиз ёлғон гап билан ҳазиллашаверса, қандай йўл тутиш керак? Шундай арзимаган ҳазилларни орқасидан кўп жанжаллар келиб чиқади. Яхши кайфиятда бўлиб юрибсизу, бир нарсани қидириб қолдингиз, шошяпсиз, ёнингиздаги одамдан сўрасангиз, “олмадим” деса, излаган жойингизни яна 2-3 марталаб қидириб, ҳовлини айланиб чиқиб, тополмаганингиздан кейин “анави ерда турибди”, дейишса, ким асабийлашмайди?!
Тўғри гап билан ҳам, жаҳлим чиқаётганини билдириб ҳам таъсир ўтқазолмасам! Кўникайми, десам, бутун умр ёлғон ҳазилларга ишониб ҳам яшолмайман-ку!
Четдан қараганда нолиш бўлиб кўринаётгандир. Лекин бу арзимас воқеалар йиғилиб, баъзида портлаб туради...