Ҳазилкашлар билан муомала қилиш

Qalbimda_imon
Постлар: 23
Рўйҳатдан ўтган: 10 ян 2019, 15:53
Қаердан: Toshkent

Ҳазилкашлар билан муомала қилиш

Пост Qalbimda_imon » 13 ноя 2019, 23:26

Ассалому алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ!
Ўзим ёлғон гапиришни ёмон кўрганим учун ёлғон гапирганларни кўрсам асабийлашиб кетаман. Баъзилар арзимаган нарсаларни деб ҳам қўрқмай алдайверишади. Жуда ишонувчанман.
Яқин инсонингиз ёлғон гап билан ҳазиллашаверса, қандай йўл тутиш керак? Шундай арзимаган ҳазилларни орқасидан кўп жанжаллар келиб чиқади. Яхши кайфиятда бўлиб юрибсизу, бир нарсани қидириб қолдингиз, шошяпсиз, ёнингиздаги одамдан сўрасангиз, “олмадим” деса, излаган жойингизни яна 2-3 марталаб қидириб, ҳовлини айланиб чиқиб, тополмаганингиздан кейин “анави ерда турибди”, дейишса, ким асабийлашмайди?!
Тўғри гап билан ҳам, жаҳлим чиқаётганини билдириб ҳам таъсир ўтқазолмасам! Кўникайми, десам, бутун умр ёлғон ҳазилларга ишониб ҳам яшолмайман-ку!
Четдан қараганда нолиш бўлиб кўринаётгандир. Лекин бу арзимас воқеалар йиғилиб, баъзида портлаб туради...
Қимматли вақтингизни аямай бераётган жавобларингиз учун ташаккур! Аллоҳим рози бўлсин!

Руҳшунос
Постлар: 401
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:38

Жавоб: Ҳазилкашлар билан муомала қилиш

Пост Руҳшунос » 05 дек 2019, 14:49

Ва алайкум ассалом. Сизнинг ич-ичингиздан атрофдагиларингиздан ўша ҳолатни кутиш бор. Яъни онгингиз тартиб интизомни талаб қилса, онг остингизда эса бунинг тескариси. Қандай қилиб буни кутиш мумкин дейилса, шуни айтиш керакки инсон бир нарсани бошқалардан қаттиқ талаб қилса, кўпинча бу ишнинг тескариси бўлиб қолаверади. Шунчаки ўзингизни бўш қўйинг. Ўша одамлар шундай қилишга ҳаққи бор деган фикрни ҳаёлингиздан ўтказинг. Эҳтимол сизнинг сабрингизнинг даражаси синалаётгандир. Эҳтимол ҳаддан зиёд жиззаки бўлиб қолгандирсиз. Яъни нимага қаттиқ эътибор қилаверсангиз шуни “суғораверасиз”. Сизга бир психологик машқни тавсия қилмоқчиман. Ҳаёлан ўша инсонларни тартиб, интизомли эканликларини, сизнинг гапларингизга жуда эътиборли бўлиб, нарсаларингизни қидирмасингизданоқ мухайё қилишаётганини кўз олдингизга келтириб кўринг. Ўйлайманки, вазият ижобий тарафга ўзгаради. Чунки бу ҳолатингизда сиз яхшилик гумонига ўтган бўласиз. Шунда “Яхшилик гумонида бўлинглар”, маъносидаги ҳадисга мувофиқ иш бўлади, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам.


«Руҳшунос маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 5 меҳмонлар