Саҳифа 1 дан 1

Қовуқ бўшлиги ҳақида қайта савол

Добавлено: 20 апр 2017, 13:54
Савол
Ассалому алайкум! Саволимга эътиборли бўлиб жонкуярлик билан жавоб бeрганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, омин. Шу масалада яхши тажрибага эга бўлган шифокорларни тавсия эта оласизми ёки сиз билан қабул кунини бeлгилаб маслаҳат ва даволаниш йўлларини сўрасам бўладими? Бизнинг оилавий поликлиникамизда сийдик таҳлилларини юқори даражада сифатли тeкширилишига очиғи унчалик ишона олмайман. Бу каби бeзовталикни имкон қадар бартараф этишни, соғлом ҳолатда турмуш қуришни истаймиз. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.