Эрозия

Савол
Постлар: 2792
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Эрозия

Пост Савол » 20 апр 2017, 13:56

Ассалому алайкум! Шифокор мeнда эрозия борлигини айтганди, даволандим. Лeкин бир танишим бу касаллик йўқ бўлмаслигини айтди. Нима қилсам соғайиб кeтаман? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шифокор
Постлар: 363
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Эрозия

Пост Шифокор » 20 апр 2017, 13:56

Ва алайкум ассалом! Таҳминим тўғри бўлса — аёл кишининг бачадон бўйни эрозияси ҳақда гап боряпти. Азизларим, илтимос, саволларни аниқ-тиниқ беришга кўникма шакллантириб боринг, чунки оладиган жавобларингиз ҳам шунга яраша бўлади. Эрозия — эпителий тўқимаси билан қопланган шиллиқ қават бутунлигининг бузилиши, яъни оддийроқ қилиб айтганда чақа бўлишидир. Танишингиз нотўғри маълумот берибдилар. Бу ҳолат тўлиқ соғайиш билан якун топиши малакали гинекологда муолажа олишга боғлиқ. Кольпоскопия текширувида эрозия ҳолатини ўз кўзингиз билан экранда кўришингиз мумкин. Уни албатта қилиш ва ҳозирги реал манзараси қандайлигидан келиб чиқиб хулоса ёки даво қилиш лозим. Энг кераги — қўрқманг, ин шаа Аллоҳ, комил шифо топасиз! Валлоҳу аълам!

muxsiya
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 03 дек 2017, 14:27

Жавоб: Эрозия

Пост muxsiya » 13 дек 2017, 23:03

Ассалому алайкум. Шу мавзу борлиги учун янгисини очмасдан шу ерга ёзиб қўя қолдим. 9 ой аввал гинеколог менда ҳам эрозия борлигини айтди. Кунлар совуқ бўлганлиги боис ёзда борсам куйдуриб олиб ташлашини айтди. Лекин шундай қилдирганлар кейинчалик туғруқ асоратли бўлишини айтишганида қўрқиб ҳамон борганим йўқ. БИВ қўйдирганман. Ҳайзим ҳар 25 кунда келади. 5-7 кунгача. Кўп қон кетмайди. Бошқа томондан ҳам ҳеч қандай гинекологик ноқулайлик ёки оғриқ, шу каби ҳолатларни сезмайман. Эрозия ҳеч қандай асоратсиз бўлиши мумкинми? Яқин 3-4 йил ичида туғишни режалаштираётганим йўқ. Агар туғиш пайтида ростдан ҳам эрозия йўқолиб кетса 3-4 йил юраверсам ҳам бўлаадими?
Танишларимдан куйдирганларнинг кўпида қайталанганининг гувоҳи бўлдим. Улардан иккитаси охирги чора сифатида яна бир фарзанд кўришди. Шу эрозия пайдо бўлмаслиги учун нима қилиш керак? Қайси шифокорга учрамай куйдириш керак, фалон дори, фалон таблетка деяпти. Ҳеч биридан саволларимга аниқ жавоб ололмадим.

Шифокор
Постлар: 363
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Эрозия

Пост Шифокор » 09 ян 2018, 23:18

Ва алайкум ассалом! Бачадон буйни эрозияси деганда усиб чиккан нарсани олдириб ташлаш керак экан,- деган хулосага келиш нотугри. Лунжингиз уйилиб чака булганда огиз шиллик кават эпителий хужайралари шикастланганидай , бачадон буйни шиллик кавати хам узгаришга учраган, деб тушуниш лозим. Одатда тугурукдан кейинги ва бошка эрозиялар шаклланишида микротравмалар, яллигланиш жараенлари ва гормонал фон бузилиши холатлари куп кузатилади.Гинеколог хузурига учраб КОЛЬПОСКОПИЯ текшируви утказиш, бачадон буйнини йод эритмаси суркаб бутунлигини куриш, РАР тест тахлили утиш ва TORCH инфекция уткир жараенларини истисно килиш керак булади. Шундагина лозим булса ажралмаларни бак. экмага топшириб, аник сабабга йуналтирилган даво танланади. Диатермоэлектрокоагуляция(ДЭК) усулида куйдириш доим хам керак булавермайди. Чунки бунди битиш жараенида купол чандиклар хосил булса галдаги тугурук ларда бачадон буйни очилишига тускинлик килиши бор. Шу сабаб, аввал тулик текширувларни утиб, сунг даволаниш максадга мувофик булади. Комил шифо тилайман.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон