Таблeтка

Савол
Постлар: 2792
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Таблeтка

Пост Савол » 27 май 2017, 13:38

Ассалому алайкум! Сeмиришга мойиллигим кучли. Сал парҳeзни тўхтатсам сeмириб кeтаман. Бу нарса турмушга чиққанимдан кeйин ҳомиладор бўлиш учун даволана бошлаганимдан кeйин содир бўлди. Унгача нормадан 5-6 кг кам вeс билан юрардим доим. Бир йилдан ортиқ вақт давомида жуда кўп дори, гармонлар қабул қилганман. Ҳаммасини ёзсам китоб бўлади. Эшитишимча айрим гормонлар ўзгариши сeмизликка олиб кeларкан. Эндокринологга кўриндим, лeкин бўқоқ йўқ, сeмизлик ҳаёт учун хавфли даражада эмас бўлганлиги учун гормонал тeкширув шарт эмаслигини айтди. Лeкин 20 кг.га сeмириш одамга жуда ноқулай ва ёқимсиз бўларкан. Сиздан илтимос, ҳолатимни ҳисобга олиб топширишим мумкин бўлган таҳлил номлари ва сeмиртирмайдиган ҳомиладорликдан сақловчи таблeткани тавсия қилсангиз. Кўп ҳолларда бундай таблeткалар ортиқча вазн кeлтириб чиқарганига гувоҳ бўлганман. Олдиндан раҳмат. Бундай савобли ишларингиз бардавом бўлишини Аллоҳдан сўраб қоламан.

Шифокор
Постлар: 357
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Таблeтка

Пост Шифокор » 27 май 2017, 13:38

Ва алайкум ассалом! Сиз нейроэндокринологга учрашишингиз керак. Сизни кўрикдан ўтказгач, барча ўтказган даво чораларингизни кўриб чиқиб, керакли гормонлар ва уларни топширишда ҳайзнинг саналарини аниқ буюради. Фақат шундан кейингина орал контрацептивлар ҳақида сўз бўлиши мумкин, аксида — асло! Валлоҳу аълам!

muxsiya
Постлар: 5
Рўйҳатдан ўтган: 03 дек 2017, 14:27

Жавоб: Таблeтка

Пост muxsiya » 13 дек 2017, 23:36

Ассалому алайкум! Вилоятларда нейроэндокринолог қаерда фаолият юритади. Мен вилоят эндокринология марказига учрадим. Аввалги олган муолажаларим ҳақида айтдим, лекин муолажаларимни кўрмади ва сўрамади-да, айрим ёд препаратлари ва тинчлантирувчи дори ёзди. Илтимос текшириш керак бўлган гормонал анализларни шу ерга ёзинг. Диагностика марказида текширтирмоқчиман.

Шифокор
Постлар: 357
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Таблeтка

Пост Шифокор » 09 ян 2018, 19:51

Ва алайкум ассалом! Вилоят диагностика марказига мурожаат қилинг. Айнан сизнинг вилоятингизда бўлмаса, Республика Эндокринология Институтига (Тошкент шаҳрида) учрашингиз мумкин бўлади. Қайси гормонларга қон топширишни эса сизни кўрикдан ўтказгач, хоссатан белгилаб беришади, чунки бу умумий таҳлиллар сарасига кирмайди. Аллоҳ ниятларингиздан зиёдасига етказсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон