Димоғда гапириш

Ummu Maryam
Постлар: 33
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Димоғда гапириш

Пост Ummu Maryam » 01 окт 2017, 14:19

Ассалому алайкум! 5 ёшга тўлмаган қизимни бурни тез-тез битади, димоғида гапиради. Бу ҳолат анчадан бери кузатиляпти. Лор шифокорга кўриндик, Азитромицин ҳамда Неладекс томчиларини 5 кунга ёзди. Дориларни қабул қилдик, димоғда гапириши қолгандек бўлди, лекин яна бир қанча вақт ўтгач яна бошланди. Бурнини қоқса кўкимтир суюқлик чиқади. Лор врач шиш борлигини айтган эди. Биз Қирғизистонликмиз, бир қариндошимнинг қизи шунақа бўлган эди. Тошкентга обориб аденомасини олдириб келди. Зулук қўйдирсак бўладими?

Ummu Maryam
Постлар: 33
Рўйҳатдан ўтган: 30 авг 2017, 19:45

Жавоб: Димогда гапириш

Пост Ummu Maryam » 03 окт 2017, 14:59

Яна бир нарса сўрамокчи эдим. Кетма-кет фарзанд кўрганим учунми тишларим синиб тугади. Ҳозир овқатларни чайнамай ютаман. Соғ тиш қолмаган. Тишларни тиклашни иложи борми? Стоматолог курсисига ўтирсам юрагим ҳовлиқиб қалтирок босади, жуда ҳам қўрқаман. Охирги марта қабулга борганимда «Бу аҳволда ҳушингиздан кетиб қоласиз», деб чиқариб юборди. Тошкентда наркоз билан қилишнинг иложи борми?

Шифокор
Постлар: 461
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Димоғда гапириш

Пост Шифокор » 25 окт 2017, 06:25

Ва алайкум ассалом! Одатда бурун шиллиқ каватларидаги шиш номакоб билан бурунни ювиш натижасида тез бартараф бўлади. Ўлик денгиз тузи бўлса, янада яхши. 1 чой қошиғини 200 мл илиқ сувда эритиб олиш даркор, сўнг 10мл шприцда олиб, буруничига босим билан пуркайсиз ва дарҳол шу томонни бармоқда ёпиб, қўшни тешикдан оқиб тушиши учун бурунни қоқасиз. Кун давомида 4-5 махал.
3-4 кун давомида қилиб кўринг. Кўкимтир ажралмани йўқотиш учун Декасан эритмаси жуда қўл келади, уни Лор врачингиз билан маслаҳатлашиб қўлланг.
Тишларингиз масаласини ижобий ҳал қилиш мумкин. Аввал панорам рентген тасвир олиб, сўнг қайси тишлар қандай давога муҳтожлиги аниқланади. Тинчлантирувчи ва оғриқсизлантирувчилар ёрдамида бемалол даволаш мумкин, қўрқмай келаверинг, ин шаа Аллоҳ зарур кўмакка ҳамиша ҳозирман.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон