Бавосил

Sanobar
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 11:55

Бавосил

Пост Sanobar » 02 окт 2017, 13:19

Ассалому алайкум ҳурматли шифокор!
1.Ёшлигимдан бавосил (геммарой) бор эди.Вақти-вақти билан безовта қилардию лекин шамчалардан кейин дарҳол яхши бўларди. Оғриғиям узоққа чўзилмас эди. Ҳозирда УТТ текшируви бўйича 30 ҳафталик ҳомиладорман. (аслида ҳисобим бўйича 28 ҳафталик). 20-ҳафтадан кейин қўзғаб оғриқ беряпти. Гинекологимга айтдим, «Релиф» свечасини тавсия қилди, фойдаси узоққа бормади. Кейин проктологга боришимни айтишди. У шифокор ҳам Наталсид, Облипиха мойи шамчалари, Троксерутин гел, Флебодиа ёки Флововейн 600 дориларини ёзиб, диета қилишимни айтди. Барчасини қилдим. Бироз пасайди ва мана 1 ой деганда яна приступ бераяпти, куйдирувчи оғриқ билан. Санчиқли оғриқ ва ўзи ҳам кўпайиб ишиб кетган.Бир танишимиз ҳомиладорлик пайтида Эскузан томчисидан ичиб геммаройидан бутунлай ҳалос бўлган экан (Аллоҳ шифо берган). Мен суриштирсам 96% и спирт экан бу дорини таблеткасида.Сизга саволим шу дори таркибида спирт бўлгани учун истеъмол қилмасдан свечасидан фойдалансам менга ҳам яхши таъсир қил
иши мумкинми?
2. Бундай оғриқли геммарой билан ўзим табиий туғишим зарар қилмайдими? (ёшим 28 да 1-туғуруқ алҳамдулиллаҳ! Шифокорлардан сўрасам унча эътибор беришмаяпти, лекин зўрайиб боряпти,,тўғриси шифокорга боравериб, дори ичавериб жуда зада болдим, фойдасини сезмаганим учунн ҳам.)
3. Уй шароитида қилиш мумкин бўлган бирор масласат берсангиз.
Аллоҳим рози бўлсин!

Sanobar
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 11:55

Жавоб: Bavosil

Пост Sanobar » 19 окт 2017, 07:34

Ассалому алайкум. Яқинда гинеколог шифокор «Анузол» шамчаларини тавсия қилди, анча ёрдам берди. Лекин йўриқномасини ўқисам ҳомиладорлик даврида таъқиқланган экан .Мен эса гонеколог айтгани ва бошқа нарса ёрдам бермагани сабаб ундан фойдаланяпман. Уй шароитида картошкадан шамчалар қилиб фойдаландим 2-3 марта, зарари йўқми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат!

Шифокор
Постлар: 295
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:39

Жавоб: Бавосил

Пост Шифокор » 25 окт 2017, 01:28

Sanobar писал(а):

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ёшликдан геморроидал варикоз бўлиши доимий ич қотиши, кучаниш, оғир кўтариш, касбга ва наслга боғлиқ омилларга дахлдор. Энг аввало туғруққача бандажни ўз размерингизга мосини олиб, тақиб юришни бошланг. Бунда ётган ҳолда қоринни максимал кўкрак қафаси томонга қўлларингиз билан кўтариб, қовуқ устига асосий бола вазнини кўтариб туриш даражасида бандаж(махсус белбоғ,аптекалардан сўранг) маҳкам тақиб олинади. Тик турган ҳолда тақманг, сабаби - ҳомилани устидан эзиб қўйишингиз мумкин. Максад - бола вазнини белбоғ кўтариб юрсин, қорин олд девори ва гемарроидал томирлар эмас. Ич келиши кунига 2 махал ва юмшоқ бўлиши лозим. (Кучаниш бўлмасин!) Бунинг учун Лактулоза (Дюфалак) сиропидан ўзингизга мос миқдорда йўриқномага асосан ичиш лозим (одатда 20 мл х 3-4маҳал ичиб, ич яхши келиши бошлангач, доза камайтириб бориб, тўхтатилади. Эскузанни эса спиртли тиндирмасини ичсангиз бўлади, бунга изн бор. Қўшимча бошқа ҳасталиклар бўлмаса геморроидал варикоз мустақил табиий туғуруқ йўллари орқали туғишга мутлоқ монелик қилмайди. Ёшингиз ҳисоби, қиннинг кенгайиб кетиши эҳтимоли ва бошқа ёзмаган ҳолатларингиз инобати билан ихтиёрий Кесар кесиш амалиёти қилдиришингиз мумкин. Аллоҳ муборак қилсин. Мушкулингиз осон, туғуруқ енгил бўлсин.

Sanobar
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 11:55

Жавоб: Бавосил

Пост Sanobar » 25 окт 2017, 02:56

Жавобларингиз учун мингдан минг ташаккур! Ҳаммамизга тўлиқ қилиб вақтингизни аямай жавоб бераётганингиз учун ҳар бир ҳарфларига бехисоб ажр савоблар берсин Аллоҳим!

Шифокор
Постлар: 295
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:39

Жавоб: Бавосил

Пост Шифокор » 26 окт 2017, 06:56

Омийн! Ташаккур! Саломат бўлинг!

Шифокор
Постлар: 295
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:39

Жавоб: Bavosil

Пост Шифокор » 19 ноя 2017, 18:15

Sanobar писал(а):
Ассалому алайкум. Яқинда гинеколог шифокор «Анузол» шамчаларини тавсия қилди, анча ёрдам берди. Лекин йўриқномасини ўқисам ҳомиладорлик даврида таъқиқланган экан .Мен эса гонеколог айтгани ва бошқа нарса ёрдам бермагани сабаб ундан фойдаланяпман. Уй шароитида картошкадан шамчалар қилиб фойдаландим 2-3 марта, зарари йўқми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат!

Ҳа, мумкин. Ўткир безовталик ўтгунга қадар. Давомли бутун ҳомиладорликда эмас. Ич равон келишини таъминлашга ва кучанмасликка асосий эътиборни қаратинг.

Sanobar
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 11:55

Жавоб: Бавосил

Пост Sanobar » 20 ноя 2017, 01:11

Раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон