Липома

sobriya.
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 21 окт 2017, 21:30

Липома

Пост sobriya. » 22 окт 2017, 12:31

Ассалому алайкум! Укамнинг аёлининг чап сонида озгина шиш , томирида зирқираган огриқ бор. Хирург мутахассис «липома» деб ташхис қўйди. Онколог шифокор эса «Липома капсулада бўлади, бу бизнинг касал, биз операция қиламиз»,- деди. УТТ текшируви эса «бу юмшоқ ёғ тўқимасидан пайдо бўлган шиш, операция қилиш керакмас», - демоқда. Биз қай бирига қулоқ солишга иккиланиб қолдик. Илтимос, қимматли вақтингизни аямай маслаҳат берсангиз, хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Липома

Пост Шифокор » 19 ноя 2017, 23:12

Ва алайкум ассалом. Ҳозирда онкологик маркерларни аниқлаш учун махсус қон таҳлиллари мавжуд. Вилоятдаги онкологлар хулосасидан қониқмаган ҳолатда Республика Онкология Илмий Маркази га мурожаат қилиш маъқул бўлади. Комил шифо тилайман.

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Липома

Пост Шифокор » 19 ноя 2017, 23:19

Липома-лотин тилидан олинган бўлиб, ёғ тўқимасидан ўсиб шаклланган ҳосиладир. Одатда у яхши сифатли ўсимталар туркумига киради. Кўпроқ тери остида жойлашиб, оғриқсиз дўмбоқча шаклида ривожланади. Безовталик чақирмаса тегилмагани маъқул. Саломат бўлинг. Дуоларингиз учун алоҳида ташаккурларим. Ҳамиша сиз-азизларимизнинг дуоларингизга муҳтож ва муштоқмиз.

sobriya.
Постлар: 6
Рўйҳатдан ўтган: 21 окт 2017, 21:30

Жавоб: Липома

Пост sobriya. » 20 ноя 2017, 09:25

Жавобингиздан қониқдик, раҳмат. Беминнат хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон