Терлаш

Moh
Постлар: 41
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 16:07

Терлаш

Пост Moh » 01 ноя 2017, 18:23

Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор!
Саволим бироз уятли. Ёшим 21 да. Инсоннинг терлаши табиий ҳолат, аммо менда қўл ва оёқ панжаси ҳамда қўлтиқ ости соҳаси доимий тарзда одатдагидан кўп терлайди. Айниқса, қўлтиқ ости соҳаси терлашидан қутула олмаябман. Тозаликка жуда қаттиқ риоя қиламан. Терлаган соҳаларимни қайта қайта ювиб юраман. Тозаликнинг ўзи терлашни тўхтатмаябди. Билишимча , дезодарант ва хар ҳил спрейлар вақтинча ёрдам бериши мумкин, аммо буткул ҳалос этмас экан. Бундан қутулиш учун махсус парвариш ва усулларни қўллаш лозим экан. Шундай усулларни ёки самарали дори дармонларни тавсия қилсангиз. Ёрдамингизга жуда муҳтожман.
Олдиндан раҳмат!

Шифокор
Постлар: 295
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:39

Жавоб: Терлаш

Пост Шифокор » 13 ноя 2017, 18:03

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бу ҳолатни тиббиётда гипергидроз дейилади, ва мазкур ҳолатда тер безлари фаоллиги ортиб кетади. Ҳозирда бу муаммони лазер коррекцияси ёрдамида осон ҳал этиш мумкин. Республика Дермато венерология ИТИ га мурожаат этиб, мутахассисга кўрининг, тер безлари функциясини текшириш ва қарши кўрсатмалар бўлмаса юқоридаги усулдан самарали фойдаланиш мумкин. Комил шифо ато этсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон