Илтимос маслаҳат беринг

soliha
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 01 ноя 2017, 19:45

Илтимос маслаҳат беринг

Пост soliha » 02 ноя 2017, 08:11

Ассалому алайкум. Турмушга чиқмаган қизнинг ичи қотиб , 3-4 ой қаттиқ кучаниб юриб, тўғри ичакни тушириб қўйган бўлса, ҳозир ичак тушишининг 2 ёки 3 босқичида бўлса, уни аввалги яъни соғ ҳолатига қайтариш мумкинми? Шароитим сабабли жарроҳлик амалиётини 3-4 ойдан кейин қилдирсам, буни бошқа (таносил) аъзоларга зарари йўқми? Илтимос ёрдам беринг.

Шифокор
Постлар: 343
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Илтимос маслаҳат беринг

Пост Шифокор » 13 ноя 2017, 23:08

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Овқатланиш тартибига риоя қилиш, хом сабзавот-меваларни 300 граммдан кам бўлмаган миқдорда истеъмол қилиш лозим. Оғир юк кўтармаслик ва кучанмасликка ҳаракат қилиш, ич қотмаслигини доимий назорат қилиш зарур. Бунинг учун дюфалак, пиколакс каби препаратлардан фойдаланиш жуда ўринли. Проктолог тавсияларини тўлиқ бажарилса операцияга ҳожат қолмаслиги ҳам мумкин, ин шаа Аллоҳ. Геморроидал веналар олдирилиши бошка таносил аъзоларига зарар кўрсатмайди. Асоратсиз малакали мутахассислар томонидан бажарилса албатта.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон