Болани ўргатиш

Sanobar
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 16:55

Болани ўргатиш

Пост Sanobar » 06 ноя 2017, 13:34

Ассалому алайкум ҳурматли шифокор! Сиздан ёш оналар учун маслаҳат сўрамоқчи эдим. Онамнинг айтишларига қараганда бизни ёшлигимизда 1 ойлик пайтимизданоқ ҳожатга боришни билдириб овоз чиқаришга ўргатган эканлар ва муаммосиз, ҳидсиз катта қилган эканлар. Биз бешикда ётолмаган эканмиз. Сиздан сўрамоқчи бўлганим агар ўғил бола туғилса, уни тўсишга қачондан бошлаб ўргатиш самара беради? Масалан ўғил бола чақалоқларни қўлда тутган ҳолатда, озгина (тувакда ўтирган сингари) белчасини ўтказиб ўргатса жисмоний тарафдан умуртқасига зарари йўқми?

Шифокор
Постлар: 357
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Болани ўргатиш

Пост Шифокор » 19 ноя 2017, 23:29

Кексаларимизда чақалоқни чилласи ичида тўсиб қўйиш одати бор, бунинг авайлаб қилиниши нечоғлик қалтис масала эканини сезиб турибсиз. Асоси эса ирим. Болаларни ўтира бошлаган, яъни ўз қаддини тутишга қодир пайти (6-8) ойлигидан, эҳтиёткорлик билан ўргата бошлаш мумкин.

Sanobar
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 29 май 2017, 16:55

Жавоб: Болани ўргатиш

Пост Sanobar » 20 ноя 2017, 06:14

Жуда ҳам тушунарли жавоб учун миннатдорман. Бешик масаласида ҳам озгина тушунча берсангиз. Унинг зарарли тарафлари йўқми?


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон