Тўғри овқатланиш

Moh
Постлар: 54
Рўйҳатдан ўтган: 26 май 2017, 21:07

Тўғри овқатланиш

Пост Moh » 21 ноя 2017, 14:37

Ассалому алайкум!
Ҳурматли шифокор!
Ёшим 22 да. Турмушга чиқмаганман. Бир кун рўза тутиб , бир кун тутмайман (буни овқатланиш тартибига алоқаси борлиги учун айтдим). Менга тўғри овқатланиш ҳақида тавсия берсангиз. Интернетдан ҳар ҳил ноаниқ маълумотлар топилди холос. Нонуштада қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш фойдали ва қайсилари зарарли? Пешин вақтидачи? Кечки таомга қандай таомларни еган маъқул? Кечки соат 6 дан сўнг ҳеч нарса емаслик керак дейилади. Бу ростми? Фақат 3 маҳал таомланиш лозимми ёки ҳар очиқганда оз-оз миқдорда таомланган яҳшироқми? Қайси мева сабзавотларини ҳар куни истеъмол қилиш фойдали? Айнан сиздек шифокорнинг кўрсатмасига биноан, тўғри ва фойдали овқатланиш тартибига қатъий риоя қилмоқчиман.
Олдиндан раҳмат!!! Жавобларингиз учун Аллоҳ сизлардан рози бўлсин...

Шифокор
Постлар: 381
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Тўғри овқатланиш

Пост Шифокор » 20 дек 2017, 06:21

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Роббим рўзаларингизни олий даражотда қабул айласин. Энг тўғри овқатланиш киши ўз мижозига мувофиқ овқатланишидир. Аёллар мизожи табиатан совуқликка мойил, шу сабаб қиш мавсумида ҳўл мевалар, музлатилган мевалар, кўп миқдордаги суюқликлар, сут-қатиқ маҳсулотлари, музқаймоқ, холодец (лиқ, илдоқ), хамир овқатларни тавсия этилмайди. Аксинча иссиқ-қуруқ мизожли маҳсулотлардан турли ёнғоқлар, туршак-қоқилар, қази, от ва қўй гўштлари, тухумлар, писта ҳолвалар, хурмо, новвот, асал, турп, саримсоқ, пиёз, зираворлар кўпроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.
Нонуштага кофе истеъмолидан қочинг, у мизожи совуқ маҳсулотдир. Кечки таом ва нонушта орасидаги муддат 12 соатдан ошмаслиги лозим. Кеч соат 18-00да таомлансангиз, эрталабки нонуштангиз 06-00 дан кечикмаслигига эришинг. Кун давомида оз-оздан тез-тез овқатланган маъқул, чунки ўт қопи ҳар 3 соатда сафрони ичакка қуйиб бўшаниши керак, аксида сафро димланиши, ич қотиши ва бошқа муаммолар келиб чиқиши тайин. Қизиқсангиз “Тибб қонунлари” китобидан таом бобида Ибн Сино тавсиялари билан танишиб чиқишингизни тавсия қиламан. Таомингиз шифо ва ибодатларга қувват бўлсин!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон