Ҳомиладан сақланиш

Yunus
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 04 ноя 2017, 04:41

Ҳомиладан сақланиш

Пост Yunus » 21 ноя 2017, 10:36

Ассалому алайкум!
Аёлим гепатит С билан касалланган. УТТ хулосаси: «Диффузные изменения печени. Хронический бескаменный холецистит. Умеренно выраженные диффузные изменения поджелудочной железы». Мунтазам кўнгли айнийди, боши оғрийди, ўт қопи оғрийди. Терапиядан кейин ва яна 6 ойдан кейин вирус кўринмаган (отрицательный). Бошқа ПЦР қилмаганмиз.

Кўзини узоқни кўриши жуда паст бир кўзи 6% ва иккинчиси 20% кўряпди.
Ташхис: OD:Миопия слабой степени. Сложный миопический астигматизм
OS: Простой миопический астигматизм
OU: Аккомодационная астенопия. Рефракционная амблиопия 1 ст. Дистрофия сетчатки паркетного типа.

Тўрт нафар фарзанд кўрган. Хомиладорлик қийин кечади оёқлари шишиб кетади.
Аёлим ўзи туғмайман, туғолмайман деб дод солади.
Тўрт нафар тақводор шифокор топишимнинг имкони йўқ деб ҳисоблайман. Илтимос маслаҳат беринг аёлимни шу ҳолатида ҳомиладорликдан сақланишимиз жоизми? Гуноҳкор бўлмаяпмизми? Аллоҳ ажрингизни берсин!

Шифокор
Постлар: 295
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 01:39

Жавоб: Ҳомиладан сақланиш

Пост Шифокор » 20 дек 2017, 01:19

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Йўллаган УТТ манзарангиз ва окулист хулосаси ҳомиладорлик учун мутлоқ карши кўрсатма эмас.
Аввалида вирусли гепатит С ПЦР таҳлилини 6-12 ой ўтиб такрорлаш керак бўлади. Тиббий консультатив комиссия (ВКК) га мурожаат килиб (Оилавий поликлиникангизда) ҳомиладорликка мутлоқ монеъликлар рўйхатига асосан тиббий хулоса беришларини сўранг. Аёлингизнинг айни дамдаги ҳолатларига асосан шу тиббий ҳайъат хулосаси билан ҳомиладорликдан сақланиш жоиз. Ин шаа Аллох, гунохкор бўлмайсиз. Дуоларингизга ҳамиша муштоқ ва муҳтожмиз.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон