Ратаболил ҳақида

Nuriya
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 31 окт 2017, 14:38
Қаердан: andijan

Ратаболил ҳақида

Пост Nuriya » 25 ноя 2017, 09:30

Ассалому алайкум. Ёшим 27да. 9 ойлик эгизак фарзандларим бор, сунъий овқатлантираман. Жуда ҳам озиб кетдим. Ҳеч кимга ёқмай қолган. Бирор нарсани тушуниш учун қайта-қайта такрорлаб ёки яхшилаб ўйламасам нотўғри ҳулоса чиқаряпман. Ҳаёлим жойида эмас. Қувватга кириш, семириш учун Ратабалил уколини олсам бўладими? Менга яна нималарни тавсия қиласиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шифокор
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Шифокор » 20 дек 2017, 06:26

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Аслида қувватга кириш учун табиий маҳсулотлар энг афзали. Гўшт, товуқ, балиқ, тил, қази, хом ер ёнғоқ+майиз+асал қоришмаси(бирга бир нисбатда), қизил лавлаги, тут, анжир ва узум шиннилари, табиий холва ва ширинликлар, хурмонинг ҳар тури айни муддао. Ратаболил(нандролон) анаболик гормон, шу сабаб сизни ва ёндош хасталикларингизни билмай туриб тавсия этмайман, даволовчи шифокорингиз билан маслаҳат қилинг. Женшень, аралия, элеутерококк, эритмалари биостимулятор ҳисобланиб, кунига 20 томчидан х 3махал соат 16-16-00га қадар ичишингиз мумкин. Қарши кўрсатмалар бўлмаса поливитаминлар комплексидан фойдалансангиз ҳам бўлади. Бу борада Полижен препарати маъкул. Хотирани мустахкамлашга ширин бодом кунига ўртача 100 граммдан истеъмол қилиш самарали саналади. Кечасига илиқ сутга асал солиб ичишни одат қилинг (200мл сут+2чой кошик асал). Аллоҳ қувват берсин.

Nuriya
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 31 окт 2017, 14:38
Қаердан: andijan

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Nuriya » 21 дек 2017, 20:58

Қимматли вақтингизни аямай жавоб берганингиз учун катта раҳмат. Аллоҳим ажрини кўпайтириб берсин. Ишларингизга ривож.

Шифокор
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Шифокор » 23 дек 2017, 07:10

Ташаккур! Саломат бўлинг!

Nuriya
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 31 окт 2017, 14:38
Қаердан: andijan

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Nuriya » 05 ян 2018, 09:41

Ассалому алайкум. Сиз тавсия қилган женшень, аралия, элеутерококк настойкаларини таркибида 40%, 70% спирт мавжуд экан. Мен намоз ўқийман. Буларни ичсам таҳоратимга таъсири бўлмайдими?

Шифокор
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Шифокор » 15 ян 2018, 16:05

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ичишга изн бор, аммо тақво юзасидан кўнглингиз тўлмаётган бўлса -
таблеткаларини қўллашингиз ҳам мумкин.

Nuriya
Постлар: 11
Рўйҳатдан ўтган: 31 окт 2017, 14:38
Қаердан: andijan

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Nuriya » 16 ян 2018, 11:53

У ҳолда, таблеткадан фойдаланаман. Сизга катта раҳмат.

Шифокор
Постлар: 350
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ратаболил ҳақида

Пост Шифокор » 18 ян 2018, 14:27

Саломат бўлинг!


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон