Ҳайз келмаслиги

UmmuBakr
Постлар: 21
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Ҳайз келмаслиги

Пост UmmuBakr » 20 дек 2017, 18:25

Ассалому алайкум. Ёшим 18 да. Фарзандимни ўзим туққанман. 40 кун нифос қони келди, кейин 5-6 кундан кейин яна қон келди. Мен ҳайз деб ўйладим. Шундан бери бошқа ҳайз кўрмаяпман. 7 ой бўлди. УТТ кўригидан ўтдим, бачадон, тухумдонлар соғлом экан. Лекин суртма олиб текширишганда шамоллаш кўп чиқади. Ажралма ҳам жуда кўп келади. Мазь, шамча, антибиотикларни таъсирини билмадим. Яна менда бачадон бўйни эрозияси ҳам бор экан, буни алоқаси йўқми? Шифокорлардан сўраб аниқ жавоб ололмадим.

Шифокор
Постлар: 339
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:39

Жавоб: Ҳайз келмаслиги

Пост Шифокор » 24 дек 2017, 14:48

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Аввалида мендан нима истаётганингизни аниқлаб олсам. Агар: «Туғуруқдан сўнг эмизиш давомида ҳайз келмаслиги меъёрий ҳолатми?», - десангиз бошқа гап. Бунда «Мунтазам эмизиш туфайли аёлда пролактин гормони кўп бўлади ва ҳайз келмаслиги табиий саналади», дейман. Агар «Бу ҳолатим бачадон эрозияси туфайли келиб чиққанми?», - десангиз у бошқа гап. Бундай ҳолатга эрозиянинг дахли йўқ.

UmmuBakr
Постлар: 21
Рўйҳатдан ўтган: 10 ноя 2017, 21:39

Жавоб: Ҳайз келмаслиги

Пост UmmuBakr » 24 дек 2017, 16:37

Раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.


«Шифокор маслаҳати»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон