Саҳифа 1 дан 1

Эвика таблеткаси

Добавлено: 28 дек 2017, 22:56
Ҳадича
Ассалому алайкум! Эвика таблеткаси гармонми? Тухумдонида касаллиги бор муслималар ичишса фарзанд кўришадими? Ратаболил уколи туға олмасликка сабаб бўлиши бор гапми? Жавоб учун раҳмат, Аллоҳ рози бўлсин!

Жавоб: Эвика таблеткаси

Добавлено: 09 ян 2018, 19:48
Шифокор
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ. Ҳа, Эвика препарати таркибида ўсимлик гормонларини сақловчи дорилар гуруҳига киради. Уни ичишда гинеколог тавсияси лозим, чунки ҳайз 2 циклдан иборат бўлади:
1. Эстроген гормонига боғлиқ ;
2. Прогестерон гормонига боғлиқ;
Дастлаб аёл қонидаги юқоридаги икки гормонлар миқдори аниқланади ва қайси турининг ортиб ёки камайиб кетганига кўра дори воситаси танланади. Илтимос, мустақил хоҳшингиз ёки бировларнинг маслаҳати билан ичманг. Асоратлар бўлмасин десангиз, кўрсатмаларга рисоладагидай амал қилганимиз маъқул. Ратаболилга келсак, у анаболик гормон, яъни модда алмашинув жараёнларини сусайтиради. Ўзи бепуштликка тўғридан-тўғри сабаб бўлмайди, аммо азалидан гормонал тизимида ўзгаришлар мавжуд инсонлар уни эндокринолог текшируви ва тавсияси билангина олганлари афзал.